Янгиликлар

Зиёда «Tashkent city»дан янги уй сотиб олди — видео

Хонанда уйининг таъмири ҳали тўлиқ битмаганини айтди

Зиёда «Tashkent city»дан янги уй сотиб олди — видео

Актриса, хонанда Зиёда Instagram саҳифасида «Tashkent city»дан янги уй сотиб олганини маълум қилди.

Зиёда янги уйига биринчи марта борганини айтди. Хонанданинг турмуш ўртоғи эса янги уйга кўп марта борган. Видеода актрисанинг ушбу уйи ҳали тўлиқ таъмирдан чиқмаганини кўриш мумкин.

«Ассалому алайкум, ҳаммага хайрли кун. Биз ҳозир бир жойга келдик. Тўғриси, биринчи марта кираяпман. Турмуш ўртоғим кўп марта келиб кетди. Мени энди олиб келди. Сизлар билан бўлишаман. Бу бизнинг уйимиз. Хуллас, ҳозир кўрсатаман. Ёмон эмас. Ҳали таъмири битмаган лекин битирамиз. Мана маҳалламиз ва қўшниларимиз. Tashkent city’га кўп келганман лекин уйимизга чиқишга вақтим бўлмаган. Маҳалланинг ўзини кўрганман ва пастдан қайтиб кетганман. Биринчи марта ўз уйимга чиқдим», — дейди Зиёда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ блогер Дилшод Назаров ҳамда актриса Феруза Норматова ота-онасига янги уй совға қилганди.

Шунингдек, блогер Азода ҳам онасига уй олиб берганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от KOTTA QIZ / Azoda beliy! ⬜️ (@azodaofficial)

Шу билан бирга, хонанда Каниза ўзи меҳнати билан янги уй ва машина олганди.

Аввалроқ Муниса Ризаева ҳам янги уй харид қилганини маълум қилганди.