Медиа

Феруза Норматова ота-онасига уй совға қилди — видео

У умумий ҳисобда 3 та уйи бўлганини таъкидлади

Феруза Норматова ота-онасига уй совға қилди — видео

Актриса Феруза Норматова Instagram саҳифасида ота-онасига уй совға қилгани акс этган видео жойлади.

Унинг сўзларига кўра, бу умумий ҳисобда 3-уйи. Актрисанинг янги уйи икки хонали. Феруза Норматова ота-онасига Тошкентга чақирганда улар куёв билан таништирмоқчи деб ўйлаганини таъкидлади.

«Аввало Алҳамдулиллаҳ. Оламлар Робби меҳрибон Аллоҳимга беҳисоб шукурлар бўлсин. Аллоҳнинг изни билан мен янги 2 уйимни сотиб олдим ва уни ота-онамга совға қилишга қарор қилдим. Бу умумий ҳисобда 3 уйим. Шундай кунларга етказган Роббимга беҳад шукур. Мен уларни кўп хафа қилдим. Энг қайсар, энг қулоқсиз қиз менман оилада. Лекин бутун умр бир нарсани кўриб катта бўлдим. Фарзанд қандай бўлмасин унга доим меҳрини аямаган, жарлик томон 1 қадам қолганда жонини тикиб бўлса ҳам уни қутқарган, энг кечирилмас хатоларини ҳам кечирган ва ҳеч қачон ундан воз кечмайдиган ягона инсонлар ота-оналар экан. Менинг ота- онам. Шу кунгача улар биз учун ҳаракат қилди. Энди биз улғайдик. Вазифалар алмашди. Бу дунёдан ягона истагим Роббим ва ота- онамнинг розилигидир. Ҳали кўп ишлар қилишимиз керак. Ин шаа Аллоҳ. Олдинда хайрли анча режаларимиз бор. Роббим қодир қилгани қадар. Шундай кунда менга ёрдамини аямаган дўстимиз, хонанда Шерзодбек ва барча инсонлардан Аллоҳ рози бўлсин.

Ота- онамни Тошкентга чақирсам дадажоним, қизимиз бизни куёв билан таништирса керак деб ўйлабди. Шунча яхши кунлар насиб этмоқда, ичимда униси ҳам бўлади ин шаа Аллоҳ деб қўйдим», — дейди Феруза Норматова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Феруза Норматова (@feruzanormatova)

Эслатиб ўтамиз, 23 cентябрь куни инстаблогер Дилшод Назаров ота-онасига тўйининг 26 йиллиги муносабати билан 3 хонали уй совға қилганди. У ота-онасига уй совға қилишни доим ният қилганини таъкидлади.

Инстаблогер Азода Юсупахмет ҳам 2 январь куни Instagram саҳифасида онасига уй совға қилгани акс этган видео жойлаганди. Шунингдек, блогер онасига бағишлаб қўшиқ куйлаганини маълум қилди. У тарона обуначиларига ёқса, яқин кунда премьера қилишини айтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от KOTTA QIZ / Azoda beliy! ⬜️ (@azodaofficial)

Актриса Зарнигор Ғаниева ҳам ўғли Аъзимга хатми Қуръон туширгани ва яхши ўқигани учун машина олиб берганди. У машинани ўғлининг туғилган кунида беришни режа қилган бироқ автомобиль мўлжал қилинган вақтда салондан чиқмаган.

Актёр Азамат Ахроров 16 январь куни отасига 65 ёшни қарши олгани муносабати билан «Gentra» машинасини совға қилганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Азамат Ахроров (@azamat_axrorov)