Медиа

Муниса Ризаева ўзи учун яна бир уй сотиб олди — видео

Хонанда кўчмас мулк бизнеси билан шуғулланади

Муниса Ризаева ўзи учун яна бир уй сотиб олди — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасида яна бир уй сотиб олганини маълум қилди.

Муниса Ризаева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида барчага яхши кайфият тилаб, уйи тайёр бўлганини таъкидлади. Бироқ Муниса уй ичини кўрсатмади. Актриса кўп қаватли бинодан уй харид қилган. Унинг олдида фантани ҳам бор.

«Ҳаммага ассалому алайкум. Барчага яхши кайфият тилайман. Мен сизларни севаман. Менинг яна бир уйим тайёр. Қандай чиройли фантан», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева кўп марта уйлар сотиб олишини айтганди. Хонанданинг сўзларига кўра, уларни ижарага беради ёки таъмирлатиб сотади.

Шунингдек, актриса «Таshkent city»даги уйини қандай жиҳозланганини кўрсатганди. У 21 август куни мазкур хонадонини бориб кўрган.

Муниса Ризаева кўчмас мулк бизнесидан ташқари ўзининг хусусий боғчасини ҳам очганди.