Янгиликлар

Ҳосила Раҳимовага YouTube’дан совға келди — видео

«Ижод қилишдан тўхтамаймиз», — дейди у

Ҳосила Раҳимовага YouTube’дан совға келди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова Instagram саҳифасида YouTube’дан совға келганини маълум қилди.

Хонанданинг YouTube’даги кузатувчилари 100 мингдан ошгани муносабати билан унга кумуш статуэтка юборилган. Бунинг учун Ҳосила Раҳимова барча мухлисларига миннатдорчилик билдирган. У бу ютуғидан сўнг яна ҳам кўпроқ ижод қилиб, мухлисларини хурсанд қилишини айтган.

«Мухлисларимга янгилигим бор. Ўзимнинг шахсий YouTube лойиҳамда томошабинлар 100 мингдан ошди. Шу муносабат билан бизга YouTube’дан кумуш статуэтка келди. Барча мухлисларимга бирга бўлгани учун катта раҳмат. Яна ҳам кўп ижод қилиб, сизларни хурсанд қилишдан тўхтамаймиз», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Hosila Rahimova (@hosila_singer)

Аввалроқ YouTube «Афандининг қизлари»га совға юборганди. Уларга Америкадан кумуш статуэтка келган. Бу саҳифасида 100 минг нафардан ошган обуначиси бор инсонларга YouTube томонидан берилади. Қизларнинг саҳифасида ҳозирда 168 мингтадан ортиқ кузатувчи бор. Уларнинг расмий саҳифаси 2021 йил октябрь ойида очилган. Шу вақтга қадар эса умумий кўришлар сони 60 миллиондан ортиқ бўлган. Маълумотларга кўра, бу ҳозирги кунда Ўзбекистонда энг кўр кўришлар сони.

«Мана бизга Америкадан совға келибди. Афандининг қизлари деб ёзиб қўйишибди. Бу ҳақиқий кумуш», дейди қизлар.

Амирхон Умаров эса статуэтка олиш учун YouTube’га хат ёзгани ҳақида айтиб берганди. YouTube’да Амирхон Умаровга тегишли «AmirxonOff» лойиҳасининг 993 минг обуначиси бор, бироқ журналистга ҳали ҳам 100 минг нафар обуначиси бўлган лойиҳаларга бериладиган кумуш статуэтка тақдим этилмаган. Телебошловчи YouTube’га хат билан чиққанда, у кўп бора муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун статуэтка берилмагани маълум қилинган. Амирхон Умаров айб унда эмаслигини, кўрсатувдаги мусиқалар сабаб шундай бўлганини таъкидлади.

«YouTube’дан махсус совғани ҳалигача олмаганмиз. Бу менинг энг оғриқли нуқтам. Ҳамма ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасида ‘100 мингта обуначимиз бўлгани учун YouTube’дан кумуш статуэткани олдик’, деганда сиқилиб қоламан. Чунки обуначиларимиз сони 950 мингдан ошди. Энди насиб қилса, тилла тугмача билан бирга кумушни ҳам оламиз. Биз YouTube’га хат ёздик. ‘Сиз бунга муносиб эмассиз. Сиз доим муаллифлик ҳуқуқларини бузиб келасиз’, деган жавоб келди. Мисол учун, интернетда шовқин кўтарганларни таклиф қиламиз. Уларнинг Instagram, TikTok’даги видеоларини қўйганимизда, тагида мусиқаси бўлади. Шу мусиқадан шифокят тушади. Айб менда эмас. Баъзи қўшиқчиларни таклиф қилганимизда, қўшиқ айтади. Уларга ҳам уриб қолади», — дейди журналист.