Янгиликлар

Лола Шаҳзода билан муносабати қандайлигини айтди — фото

Аввал улар дугона бўлган

Лола Шаҳзода билан муносабати қандайлигини айтди — фото

Хонанда, актриса Лола ҳамкасби ва ўгай онаси Шаҳзода билан муносабати қандайлигини айтди.

Актриса ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга Шаҳзода билан алоқалари қандайлиги ҳақида савол берилган. Лола уларнинг орасида ҳеч қандай алоқа йўқлигини айтган.

«Бизда ҳеч қандай алоқа йўқ», — деб ёзади хонанда.

Аввалроқ Лола отасининг уйи учун Шаҳзода билан судлашгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Ҳозирда Россияда оиласи билан яшаб келаётган Лола Йўлдошева ўзининг Instagram саҳифасида сўровнома ўтказган. Унда фолловерлари турлича саволлар йўллаган. Хусусан, улардан бири отасининг уйи учун судлашгани ҳақида сўраган. Лола эса буни инкор этиб, «албатта йўқ», дея жавоб қайтарган. Бундан ташқари, умрида бирор марта Шаҳзода билан урушмаганини таъкидлаган.

Шунингдек, хонанда фарзандлари Шаҳзоданинг ўғлига қандай муносабатдалигини айтганди. Лола Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда хонандага фарзандлари Шаҳзоданинг ўғлини таниши ҳақида савол берган. Актриса улар бобосининг кенжа ўғли ва амакиси ҳақида билишини айтган.

«Албатта билишади. Равшан бобосининг кенжа ўғли ва амакиси», — деб ёзади Лола Йўлдошева.