Медиа

«Вақти келди». Азиза Ёқубова «асл юзи»ни кўрсатди — видео

Актриса кайфият улашиш учун кулгули видео олган

«Вақти келди». Азиза Ёқубова «асл юзи»ни кўрсатди — видео

Актриса Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида «асл юзи»ни кўрсатди.

Баъзи Instagram фойдаланувчиларида 26 май куни эффектлар ишламай қолди. Азиза Ёқубова эса ўзида эффект ишлаётганини айтиб, бир қанча видеолар жойлади. Улардан бирида актриса ҳақиқий юзини очиш вақти келганини таъкидлаб, кайфият улашиш учун кулгули видео олган. Телебошловчи кузатувчиларидан видеода чиройли тушгани ҳақида сўраган. У ҳамкасби Дурдона Қурбоновани ҳам шундай эффектда видеога олган. Бироқ Дурдонa Қурбонова буни хоҳламаган ва юзини бекитган.

«Дўстлар, ҳақиқий юзимни очиш вақти келди. Мана мен. Чиройлиманми? Дурдона Қурбонова ҳам шу ерда. Дурдона ҳали халқ олдига ҳақиқий юзи билан чиқишга тайёр эмас экан», — дейди Азиза Ёқубова.