Инстаблогер Дилшод Назаров ота-онасига 3 хонали уй совға қилди — видео
Инстаблогер Дилшод Назаров ота-онасига тўйининг 26 йиллиги муносабати билан 3 хонали уй совға қилди. Унинг сўзларига кўра, 23 cентябрь куни она-онасининг оила қурганига 26 йил тўлган. Уй совға қилишни эса у доимо ният қилиб келган ва ушбу ниятини амалга оширган. «Бугун 23 сентябрь ота-онамни оила қуришганига 26 йил тўлди. Яна кўп йиллар бизга бош бўлиб, […]
Инстаблогер Дилшод Назаров ота-онасига тўйининг 26 йиллиги муносабати билан 3 хонали уй совға қилди.
Унинг сўзларига кўра, 23 cентябрь куни она-онасининг оила қурганига 26 йил тўлган. Уй совға қилишни эса у доимо ният қилиб келган ва ушбу ниятини амалга оширган.
«Бугун 23 сентябрь ота-онамни оила қуришганига 26 йил тўлди. Яна кўп йиллар бизга бош бўлиб, камолимизни кўришсин. Чин дилдан ният қилардим Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин ниятларимга эришдим. Ота-онамга 3-хонали уй совға қилдим. Ҳамма обуначиларимга худди шундай бахтни тилаб қоламан. Отажон, онажон борингизга шукур, умрингиз узоқ бўлсин. Қадрли обуначиларим сизларга катта раҳмат айтаман. Мени ҳар доим қўллаб қувватлаб турганингизга. Сизларни яхши кўрамиз. Ҳавас қилинг ҳасад эмас, ҳар доим ҳаракатда бўлинг ўзингизга бўлган ишончи ҳеч қачон йўқотманг», — дейди у




