Медиа

«Ўз меҳнатим натижаси». Каниза янги уй ва машина сотиб олди — видео

У бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилган

«Ўз меҳнатим натижаси». Каниза янги уй ва машина сотиб олди — видео

Хонанда Каниза Instagram саҳифасида янги уй ва машина сотиб олгани акс этган видео жойлади.

Каниза 2022 йилнинг биринчи ойини янги уй ва машина сотиб олиш билан бошлади. Xонандага ҳар гал онаси ва акаси ёрдам берган. Бу сафар Каниза меҳнати эвазига олди. Шунингдек, хонанда янги йилда барча яхши инсонларга омад, ичи қора инсонларга эса инсоф ва сабр тилади.

«Янги 2022 йилнинг биринчи ойини янги уй ва машина билан бошладим. Алҳамдулиллаҳ. Ҳар гал онам ёки акам ёрдам қиларди. Бу галгиси пешона терим, ўз меҳнатим натижаси. Бу йил барча яхши инсонларга омадли келсин, ичи қораларга эса инсоф ва сабр тилайман», — дейди у.

Хонанда баъзи эркаклар хотинлашиб кетаётганини таъкидлаганди.

Шунингдек, Каниза сайтлардан бирида «запрет»га тушгани ҳақидаги хабарни кўриб қолган. Саҳифа эгаси олдинроқ хонандадан реклама қилиб беришини сўраган. Бироқ Каниза бу хабарни эътиборсиз қолдирган. Хонанда шундан кейин ўша сайт у ҳақда бўлар-бўлмар сарлавҳали постлар қўйганини айтди. У «запрет» ҳақидаги пост остига кўплаб санъаткорлар лайк босганини таъкидлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kaniza (singer) (@kaniza_shahrizoda)