Янгиликлар

Муниса Ризаева шифохонага тушиб қолган онасининг аҳволи қандайлигини айтди — видео

«Дўзахдан омон қолдик», — дейди у

Муниса Ризаева шифохонага тушиб қолган онасининг аҳволи қандайлигини айтди — видео

Актриса, хонанда Муниса Ризаева шифохонага тушиб қолган онасининг аҳволи қандайлигини айтди.

Хонанданинг кўплаб кузатувчилари онасининг аҳволи ҳақида сўраб ёзган. Муниса Ризаева бу қўллаб-қувватлаш учун барчага миннатдорчилик билдирди. Актриса онаси дўзахдан омон қолганини айтиб, ҳозирда унинг аҳволи яхшилигини таъкидлади.

«Кўпчилик менга онамдан хабар олиб ёзди. Қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат. Дарҳақиқат, биз дўзахдан омон қолдик, лекин ҳамма нарса ортда қолди. Онам тузалиб кетди. Мен буни жуда қадрлайман. Дунёдаги барча оналар соғ-саломат бўлсин», — дейди хонанда.

Аввалроқ Муниса Ризаева уйидаги «иномарка»ларни кўрсатганди. Хонанда ота-онасининг уйида «Lexus Land Cruiser» бор. Уни ким хоҳласа, миниб кетади. Унинг нархи 90 000 долларни ташкил қилади. Шунингдек, Муниса Ризайеванинг отаси «Range Rover» ҳайдайди. Унинг нархи 200 000 доллар. Актрисанинг синглиси Карима эса «Porsche Taycan» минади. Хонанданинг ўзининг ҳозирда «Malibu 2»си бор. Бироқ у «Galendvagen»нинг келишини кутмоқда.

«Бу бизнинг машинамиз. Ким хоҳласа ўша ҳайдаб кетади. ‘Range Rover’ни отам ҳайдаб кетди. ‘Porsche Taycan’ Кариманики. Мен эса бугунги кунда ‘Malibu 2’даман. Мен олдин ‘BMW Х7’ да юрганман. Уни ҳозир сотдик. Ҳозир ‘Galendvagen’ буюртма қилганмиз. Ўшани кутяпман», — дейди хонанда.

Шунингдек, у бир йилда икки марта инсульт бўлгани ҳақида гапириб берганди. Унинг сўзларига кўра, қаттиқ касал бўлгани сабаб 3 ҳафта ишга ҳам чиқа олмаган. Шундан сўнг актриса вақтида ухлаш тартибига ўтган. Муниса Ризаева душманлари кўплигини ҳам таъкидлади.

«Мени яхши одамларни саралашга вақтим йўқ. Мени умуман ҳеч нарсага вақтим йўқ. Кўпчилик мендан турмушга чиқмаётганимнинг сабабини сўрайди. Бунинг учун шахсий ҳаётга ҳам вақт топиш керак. Мен ҳозир ўзимга қаттиқ тартиб ўрнатиб олганман. 11 яримда ухлайман. Чунки 3 ҳафта ишга ҳам чиқа олмадим. 1 йил ичида 2 та инсультни бошдан кечирдим. Бизнинг касбимиз жуда ҳам қийин. Шу касбнинг орқасида қанча меҳнат, асаб турибди. Шундай нарсалар бўлиб кетади. Масалан, сизнинг ишингизда 1-2 душманингиз бўлади. Бизда душманлар кўп», — дейди Муниса Ризаева.