Интервью

«Фаҳш сабаб». Азамат Ахроров катта қарзга ботганини айтди — видео

Актёр бу ҳақда кўп жойда гапирмаган

«Фаҳш сабаб». Азамат Ахроров катта қарзга ботганини айтди — видео

Актёр, режиссёр Азамат Ахроров YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида фаҳш сабаб катта қарзга ботгани ҳақида гапириб берди.

Бу воқеа 2018 йилда бўлган. Ўша пайтда унинг ҳайдаб юрган машинасини ҳам тортиб олишган. Азамат Ахроров ўша вақтда юрган қизларининг баъзиларини юзини эслай ҳам олмайди. Режиссёр шулардан чиқиб кета олганига шукур қилишини таъкидлади.

«2018 йилда катта пулга тушдим. Қарзга кириб кетдим. Бу ҳақда кўп жойда гапирилмаган. Лекин шулардан чиқиб кетдим. Ҳайдаётган машинамгача тортиб олишди. Ҳозир яхши меҳнат қилиб, пул топяпмиз. Буларнинг ҳаммасига фаҳш сабаб бўлган. Бу сир эмас. Мен кўчада юрганимда, исталган одам мени кўрган. Жуда кўп пиарлар бўлган. Ҳаттоки, ўша пайти юрган қизларнинг баъзиларини юзини ҳам эслай олмайман. Шулардан чиқиб кета олганимга шукур қиламан», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азамат Ахроров «гаплашган» қизларига энг кўп неча пул сарфлаганини айтганди. У ўша қизнинг ким эканини айтмаслигини таъкидлади. Азамат Ахроровнинг сўзларига кўра, 70 миллион сўм, яъни, ўша пайтдаги доллар курси бўйича 12 минг долларни иккита пластик картага туширган. Бир гал ресторанга кириб, ҳисобни тўлаш учун картасини берганида, официант унга ҳисобида маблағ қолмаганини айтади. Шу пайт актёр бошқа картасини беради ва унда 5 миллион пул қолганини билади.

«Тўғриси битта қиз билан юрдим. Унинг кимлигини айтишим шартмас. Ўша қиз билан 1 ойда 12 минг доллар пулим кетиб қолган. Ўша пайти доллар курси паст эди. 70 миллионни иккита картамга туширганман. Ресторанга бориб битта картамни беряпман пули йўқ деди. Бу картанинг ичида 70 миллион пул бор деганман. Иккинчисини берсам, 5 миллион қолган. У қизнинг ўзи мендан пул олмаган. Шунчаки уйғонсангиз ҳам, бой одамлар ўтирадиган жойга борардик. Ҳозирги шароитимга мен ундай иш қилмайман. Чунки жиннимасман. Нонуштага итальянча макарон ейишим шарт эмас», — дейди у.

Шунингдек, севган қизининг уйидалигида акалари келиб қолгани ва қандай йўл тутгани ҳақида айтиб берганди. Унинг сўзларига кўра, «Қайсаргинам» фильми ҳам реал воқеаларга асосланган. Актёр ўзи шундай ҳолатга тушгани учун ролларни ўйнаганини айтди. Шунингдек, продюсер қайсидир уйда ўтирганида қизнинг акалари бостириб келганини ва қочганини таъкидлади.

«Киноларимнинг деярли 80 фоизи ҳаётимдан олинган. ‘Қайсаргинамʼ ҳам, бошқаси ҳам. Улар реал воқеа. Ўзингиз шу ҳолатга тушгансиз ва ўйнаяпсиз. Қайсидир уйда бўлганимда, бутун акалари бостириб келган. Ҳаётимда бўлган. Қочганман», — дейди у.