Янгиликлар

Канизанинг эри унга янги машина олиб бермоқда — видео

Хонанда 25 май куни иккинчи бор оила қурганини маълум қилганди

Канизанинг эри унга янги машина олиб бермоқда — видео

Актриса, хонанда Каниза Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи унга янги машина олиб бермоқчилигини айтди.

Канизага эри кўнглига ёққан машинасини совға қилишини айтган. Улар автомобиль олиш учун борган. Хонанда у ерда бир нечта машина ҳайдаб кўришини таъкидлаган. Актриса «Jetour x90 plus»ни ҳайдаб кўргач, унга шу ёққанини айтган.

«Ҳаммага табрик учун раҳмат. Кўриб турганингиздек мен ‘Hongqi’ компаниясига келдим. Турмуш ўртоғим ‘Бирор машинани танла. Кўнглингга ёққанини совға қиламан’, деди. Қайси бирини танлашни билмаяпман. Ҳозир 2-3 та модель кўрамиз», — дейди у.

Аввалроқ хонанда Instagram саҳифасида иккинчи марта турмушга чиқаётганига ишора қилганди.

Канизанинг танишларидан бири уни белгилаб, актрисага бахт тилаган. У оқ атиргуллар билан безатилган гулдаста ичидаги узукнинг видеоси жойлаган. Хонанда ҳам унинг видеосини ўзига қўйиб, раҳмат айтган.

Каниза 25 май куни иккинчи бор турмушга чиққанини маълум қилган. Қўшиқчи тўй ҳақида жойланган постда навбатдаги турмуш ўртоғини бир неча йиллардан бери танишини айтган. Шунингдек, улар бир-бирининг синовидан ўтган.

«Биз бир-биримизни 7 йил синадик. Ҳатто айро йўллардан кетдик. Мен ҳурмат қиладиган эркак ўта рашкчи ва санъатни қабул қилолмайдиган бўлиши керак эди.

Шундай инсонни севдим. Фақат бирга бўлишимиз учун йıллар керак бўлди. Ваниҳоят рашк, қайсарлик, ҳар хил шартлардан кўра севгимиз кучлилик қилди. Алҳамдулиллаҳ», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kaniza (singer) (@kaniza_shahrizoda)

Кейинроқ Каниза саҳифасига яна бир пост жойлади. Унда бахтга етиш тўғрисида гапирилади.

«Ҳар бир қизнинг орзуси оқ либосда янги ҳаётга қадам қўйиш. Ва шуни билингки, қизларжонлар, бахтнинг эртаси ёки кечи бўлмайди. Оллоҳ тақдирингизга кимни ва қайси вақтни ёзган бўлса, ўша куни бахтингизга етасиз», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kaniza (singer) (@kaniza_shahrizoda)