Медиа

Инстаблогер Азода онасига янги уй совға қилди — видео

Шунингдек, у онасига бағишлаб қўшиқ ҳам куйлаган

Инстаблогер Азода онасига янги уй совға қилди — видео

Инстаблогер, актриса Азода Юсупахмет Instagram саҳифасида онасига янги уй олиб бергани акс этган видео жойлади.

У бошидан кўп ташвишлар ўтганини, лекин ҳеч кимга билдирмаганини айтди. Инстаблогер шундай вазиятларда фақат сабр ва шукур қилганини таъкидлади. Актриса олдига қўйган мақсадларидан бирига эришди. Азоданинг сўзларига кўра, бунга эришганидан жуда хурсанд.

Шунингдек, блогер онасига бағишлаб қўшиқ куйлаганини маълум қилди. У тарона обуначиларига ёқса, яқин кунда премьера қилишини айтди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от KOTTA QIZ / Azoda beliy! ⬜️ (@azodaofficial)

«Онажон, орзуингиз бугун ушалди. Сизни яхши кўрамиз ва сиз учун қўшиқ ҳам куйладим.

Шу кунгача бошимиздан қандай кунлар ўтмади, лекин ҳеч кимга билдирмадик. Фақат сабр ва шукур қилдик. Бир куни барчаси ўзгаришига ишондик. Аллоҳимга беҳисоб шукур. Мен учун бу жуда катта ютуқ ва иш буни уддалаганимда жуда хурсандман

-Онам учун қўшиқ ҳам куйладим. Сизларга ёқса яқин кунда премьера қиламиз», — дейди блогер.