Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаева қизи ҳижобга киришини айтди — фото

Шунингдек, қачон киришини ҳам маълум қилган

Муқаддас Саъдуллаева қизи ҳижобга киришини айтди — фото

Хонанда, актриса Муқаддас Саъдуллаева тўнғич қизи Саъдия ҳижобга киришни ният қилганини айтди.

Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири ундан қизи Саъдия ҳам ота-онаси каби санъатни танлашига қандай муносабатда бўлишини сўраган. Актриса Саъдия 9 ёшда ҳижобга киришни ният қилганини айтган. Муқаддас Саъдуллаеванинг қизи 2022 йил кузда 7 ёшга тўлади.

«Саъдияхоннинг нияти 9 ёшда рўмолга кириш ин шаа Аллоҳ», — деб ёзади актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева эри ҳижобга киришни талаб қилса, қандай жавоб қайтаришини айтганди.

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ҳижобга киришгa тайёр эмаслигини таъкидлаб, бунинг сабабини маълум қилганди.

Шунингдек, Феруза Норматова бўлажак турмуш ўртоғи ундан ҳижобни ечишни талаб қилса, қандай жавоб қайтаришини айтган. Актриса рўмоли сабаб кўплаб муаммоларга дуч келаётганини ҳам таъкидлаганди. Шу билан бирга, Азиза Ёқубова ҳамда Замира Бешимова нима сабабдан ҳижобни ечгани ҳақида гапирганди. Дилфуза Исмоилова эса рўмолга кирмаслигининг сабабини айтганди.