Янгиликлар

Рухшонанинг эрига нисбатан суд ҳукми ўқилди — видео

Санжар Маткаримов судда хотини ким билан хиёнат қилганини айтди

Рухшонанинг эрига нисбатан суд ҳукми ўқилди — видео

Тошкент шаҳридаги жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида 27 май куни хонанда Рухшонанинг турмуш ўртоғи Санжар Маткаримовга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд бошланишидан аввал иккала томон ҳам оммавий ахборот воситаларига жараённи тасвирга олиш ва томошабинларга юзини очиқ кўрсатишга розилик берди. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси Фаррух Эргашев томонидан кўриб чиқилган суд мажлисида келтирилишича, судланувчи Санжар Маткаримов баданга қасддан енгил шикаст етказиш мақсадида турмуш ўртоғи Рухшона Маткаримованинг телефонига келган SMS юзасидан ўзаро тортишиб қолиб, уни уриб-тепган.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Рухшонага соғлиқни қисқа муддатга бузилишга олиб келувчи енгил тан жароҳати етказилган.

«Бу инсонни ҳеч нарса тўхтатолмади. Менинг санъаткорлигимдан фойдаланган ҳолда, ҳаттоки, фарзандларини ҳам ўйламади. Агар болаларини ўйлаганда, айнан шу видеони тарқатмаган бўларди.

Қолаверса, доимий равишда таҳдид ва қўрқувда яшаш, менимча ҳеч қайси аёлга муносиб эмас. Илтимос қилардимки, унга нисабатан энг оғир жазони қўлланг», — дея судда кўрсатма берган Рухшона.

Бундан ташқари, Санжар Маткаримов жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ижтимоий тармоқларда жабрланувчини обрўсизлантирадиган ёлғон-уйдирмаларни тарқатган.

«Ўтган йилнинг 6 cентябрь куни содир бўлган оилавий келишмовчилик юзасидан Яшнобод ИИБ томонидан менга нисбатан ғаразли ниятларда ўйлаб топилган туҳматлар ва ноқонуний йўллар билан вужудга келган, лекин кейинчалик исботини топмаган экспертиза хулосаларига таяниб, жиноий иш қўзғатилди. Эксперт томонидан бош мия чайқалиши дастлабки ташхис эканини инобатга олинмай, асоссиз равишда тан жароҳатининг оғирлик даражаси белгилаб берилгандек.

Мен ушбу жиноят иши давомида Рухшонанинг Соҳиб Ғайбуллаев билан номуносиб ишқий муносабатларда бўлганини исботладим. Яна бу суҳбат мен уларни бир марта ушлаб олиб, ўша шахс билан бошқа алоқа қилишни тақиқлаганимдан кейин рўй берди», — дейди Санжар Маткаримов.

Ўзбекистон номидан ҳукм: Маткаримов Санжарбек Турдиалиевич Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилди. Шунингдек, тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан унга узил-кесил ўташи учун 2 йил 1 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Рухшона 2020 йил 14 октябрь куни ижтимоий тармоқда эри, режиссёр Санжар Маткаримов билан ажрашганини маълум қилган. Шунингдек, у билан ярашиш нияти ҳам йўқ эканини, 3 талоқ олгани сабабли улар бирга яшамаётганини таъкидлаган. Бундан ташқари фарзандларини унинг ўзи катта қилганини айтган. Унинг кўплаб мухлислари нима сабабдан ажрашганини сўраган. У эса бунга рашк сабаб бўлганини айтган.

Шунингдек, ҳали қонуний ажрашмагани, фақат шаърий ажрашганини таъкидлаган. Бундан ташқари хонанда эрининг иккинчи турмуши эканини тан олган. Унга мухлисларидан бири машҳурлиги эрига ёқмагани, шу сабабли ҳам ажрашганини айтган. Хонанда эса бу ҳақиқатлигини айтиб, гапларни инкор этмаган. Шу билан биргаликда «Бола тилидан» кўрсатувига ҳам эри билан ажрашгани сабабли энди бошловчилик қилмаслигини маълум қилган. Чунки эри мазкур кўрсатув режиссёри ҳисобланади.

Рухшона 18 ноябрь куни эса Instagram сафасида қилган жонли эфири пайтида Санжар Маткаримовнинг уйидан кўчиб кетаётганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, уйдан ўзига тегишли нарсаларни олиб кетган. Бироқ актриса ўзига тегишли 128 долларлик «стойка»ни қолдириб кетаётганини таъкидлаган. Кейинчалик эрининг уйидан олиб кетган нарсаларини кам таъминланган оилаларга бериб юборишини айтган.

Санжар Маткаримов эса 18 январь куни илк бор турмуш ўртоғи Рухшона билан ажрашишининг сабабини ошкор қилди. Улар 7 йил бирга ҳаёт кечирган. Бироқ жуфтлик 2021 йил 6 cентябрдан буён бирга яшамаяпти. Санжар Маткаримов хотини Рухшонанинг қинғир ишларини билиб қолгач, у билан ажрашишга қатъий қарор қилганини ва шу заҳоти уни «Бола тилидан» кўрсатувидан ҳайдаганини таъкидлади.

Орадан 1 ой вақт ўтгач, у янги бошловчи учун кастинг эълон қилган. Ундан Азиза Ёқубова муваффақиятли ўтган. Бироқ актриса бошида таклифни рад этган. Санжар Маткаримов ҳамма воқеани тушунтиргач, Азиза Ёқубованинг шахсан ўзи Рухшонадан рухсат сўраган. 2021 йил октябрь ойининг бошларида «Бола тилидан» кўрсатуви яна ўз фаолиятини давом эттирган.