Янгиликлар

«Жуда қийин аҳволдаман». Феруза Норматова рўмоли сабаб дуч келaётган қийинчиликлари ҳақида гапирди

«Бугуноқ бир қарорга келаман», — дейди у

«Жуда қийин аҳволдаман». Феруза Норматова рўмоли сабаб дуч келaётган қийинчиликлари ҳақида гапирди

Актриса Феруза Норматова Instagram саҳифасида рўмоли сабаб ҳейтерлар танқидига қолаётгани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, жуда қийин аҳволда қолган. Актриса шартномалари тугамагани сабаб Instagram’да фаол бўлиши кераклигини таъкидлади. Феруза Норматова обуначилари комедик ролларига «Муслималар номига доғ туширяпсан», ибратли видео роликларига эса «Бундай видеолар олиш сенгамас», деб изоҳ қолдираётганини айтди. Шунингдек, у бугун комедия жанрида бошқа роль ижро этиш ёки этмаслиги ҳақида қарор чиқаришини таъкидлаб ўтди.

«Жуда қийин аҳволдаман. Аросатда қолдим, виждоним қийналиб бошим қотди. Комедик видеолар олсам муслималар номига доғ туширяпсан дейсиз. Мени эса ҳали шартномаларим тугамаган. Ҳозирча Instagram’да фаол бўлишим керак. Ибратли видеолар олсам, сенгамас бунақа видеолар олиш дейсиз. Битта бошга ўралган рўмолнинг масъулияти шу қадар оғир ва синовли эканини билмагандим. Бундан кейин Аллоҳ насиб этса умуман комедия жанрида ижод қилмасликни ўйладим. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? Менга ёрдам беринг азизлар. Бугуноқ бир қарорга келаман ин шаа Аллоҳ», — дейди актриса.

Феруза Норматова 2021 йил 1 октябрь жума кунида ҳижобга кирганини маълум қилганди. Шундан кейин у санъатни буткул тарк этгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бироқ кўп ўтмай актриса санъатни буткул тарк этмаганини айтиб бундай гап-сўзларга барҳам берди. У ҳижобга киргандан кейин эрга тегиш учун рўмол ўради деб ўйлаганлар ҳам топилди. Феруза уларга ҳам ўз жавобини айтди. Актриса рўмол инсонлар учунмас, Аллоҳнинг буйруғи бўлгани учун ўралишини таъкидлади. Шунингдек, актриса Севара Солиева ҳамкасбининг ҳижобга кирганига муносабат билдириб, Феруза Норматова учун хурсандлигини айтиб ўтганди.