Янгиликлар

Муниса Ризаева эри ҳижобга киришни талаб қилса, қандай жавоб қайтаришини айтди — видео

У Instagram stories'ини нечта одам кўришини ҳам айтди

Муниса Ризаева эри ҳижобга киришни талаб қилса, қандай жавоб қайтаришини айтди — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram’даги жонли эфир пайтида эри ҳижобга киришни талаб қилса, қандай жавоб қайтаришини айтди.

У обуначиларининг саволига «Албатта кирардим», дея жавоб берди. Актриса севгига ишонадиган аёллар сирасига киришини ҳам таъкидлаб ўтди. Шунингдек, хонанда Instagram stories’ини 500 мингтага яқин одам кўришини айтди.

«Албатта кирардим. Мен севгига ишонаман. Мен севгига ишонадиган аёлман. Instagram stories’имни 500 мингтага яқин одам кўради», — дейди у.

Аввалроқ Муниса Ризаева уйланиш учун унга шарт қўйган йигитлар ҳақида гапириб берганди. Унинг сўзларига кўра, бу каби воқеалар унда кўп бўлган. Актриса шундай ҳолатлардан бир нечтасини гапириб берди. Хонандага бир йигит уйланиш эвазига ундан администратори бўлишни ва даромадининг 10-20 фоизини сўраган. Бошқаси эса Муниса Ризаева унга сигирлар олиб беришини ва кейинчалик уйда ўтиришини айтган.

Хонанда қандай инсонга турмушга чиқишини айтиб, у хонандани тушуниши, ҳурмат қилиши ва дўсти бўлиши кераклигини таъкидлаган.

Актриса «Супер куёв» кўрсатувига меҳмон санъаткор сифатида таклиф қилинганда турмушга чиқмаётганининг сабабини айтганди. Унинг сўзларига кўра, унга уйланмоқчи бўлган инсон хонандани оддий инсон сифатида қабул қилиши керак.

Шунингдек, Муниса Ризаева «Zo’r bekat» кўрсатувининг Янги йил сонига ташриф буюрганда 2021 йилда фақат турмушга чиқишга улгурмаганини айтганди. Хонанда ижодий томондан барча ишларга улгурганини таъкидлаган.

Актриса тожик йигитга турмушга чиққан деган миш-мишлар ҳам тарқалганди. Хонанда бунга ойдинлик киритиб, ҳеч кимга турмушга чиқмаганини ва агар шундай бўлганда обуначилари билан бўлишишини айтиб ўтганди.