Интервью

Шахзода Мухаммедова ҳижобга киришга тайёрмаслиги ва бунинг сабабини айтди

У ҳижобга киргандан сўнг Instagram'да блогерлик қилишни хоҳламаслигини айтди

Шахзода Мухаммедова ҳижобга киришга тайёрмаслиги ва бунинг сабабини айтди

Актриса, хонанда, дизайнер Шахзода Мухаммедова YouTube’даги «SB» лойиҳасига берган интервьюсида ҳижобга кириши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, бу мавзуда суҳбат қилишга кучи етмайди. Актриса ҳижобга киргандан сўнг Instagram’да блогерлик қилишни хоҳламаслигини таъкидлади. Шахзода Мухаммедова дизайнерлик касби туфайли ҳижобда юролмаслигини шунинг учун рўмол ўрашга тайёр эмаслигини айтди.

«Бу жуда ҳам қийин савол. Бу саволга узоқ ўйлаб, муҳокама қилиб жавоб бериш керак. Мен ҳижобга киргандан кейин Instagram’да блогерлик қилиб, реклама қилиб, give конкурслар ўтказишни хоҳламайман. Ҳижобга киргандан кейин уни эплаш керак. Унинг ўзининг ҳолати, қонун-қоидаси бор. Дизайнер сифатида ҳижобга кирганимдан кейин, уни эплаб юролмаслигимни билганим учун ҳам мен ҳозир тайёр эмасман деб ҳисоблайман. Ҳозир кўп рўмоллилар мендай кийиняпти. Мана шундай костюм, шундай кенг шим кияди, бошида рўмол бўлди. Бу ҳижоб эмас. Кўчада ҳижобли қизларни кўриб очиғи жаҳлим чиқади. Кенг кўйлак кийиш керак. Рўмолни ҳам кенг ўраш керак. Ундан ташқари, унинг юки бор. Бу мавзуда суҳбатлашишга кучим етмайди», — дейди актриса.

Мавзуга доир:

Азиза Ёқубова ҳижобини ечишига нима мажбур қилганини aйтди

Дилфуза Исмоилова ҳижобга кирмаслигининг сабабини айтди

Севара Солиева Феруза Норматованинг ҳижобга кирганига муносабатини билдирди

Севара Солиева ота-онаси ҳижобга кирганини қабул қилолмаганини айтди

Замира Бешимова нима сабабдан ҳижобдан чиққанини айтди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова нима сабабдан турмушга чиққанидан сўнг фамилиясини ўзгартирмаганини айтганди. Шунингдек, у нима сабабдан Европа давлатларини ёқтирмаслигини айтгани ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, актриса санъат соҳасига киришига ким қарши бўлганини маълум қилинганди.