Интервью

Азиза Ёқубова ҳижобини ечишига нима мажбур қилганини aйтди

«Шундай ўрадим, кейин ечдим», — дейди у

Азиза Ёқубова ҳижобини ечишига нима мажбур қилганини aйтди

Актриса, телебошловчи Азиза Ёқубова кўп жарималари бўлгани учун ҳижобини ечишга мажбур бўлганини aйтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳижоб ўраган ва кейин ечган. Актриса кўплаб тўйларга буюртма олиб қўйгани ва кинога ҳам тушиб қўйгани учун ҳижобни ечишга мажбур бўлган.

«Ҳижобга киргандим. Шундай ўрадим, кейин ечдим. Тўйлар ёзилган эди. Ўша пайти ҳамма режаларимнинг пулини тўлашга мажбур эдим. Менга шундай дейишди. Ўша пайтда мен катта жарима ҳам тўлашим керак эди. Кинога ҳам тушиб қўйгандим. Ундан чиқиб кетишни иложи йўқ. У кинонинг сценарийси ёзилиб бўлинган. Худо хоҳласа, энг катта орзуларимдан биттаси шу», — дейди актриса.

Мавзуга доир:

  • Замира Бешимова нима сабабдан ҳижобдан чиққанини айтди
  • Дилфуза Исмоилова ҳижобга кирмаслигининг сабабини айтди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиза Ёқубова эри билан ажрашмагани, актриса машинасида «ГАИ»га тушиб қолгани, у Рухшонанинг ўрнига бошловчилик қилаётгани, телебошловчи илк бор ўғлининг юзини кўрсатгани ҳақида хабар берилганди.