Янгиликлар

Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова яширинча турмуш қурганми?

Бу саволга актёр жавоб берди

Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова яширинча турмуш қурганми?

Актёр, хонанда Шаҳзод Султонов «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида актриса Феруза Норматова билан турмуш қурганини ҳаммадан сир тутгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Актёр бу гапни рад этди. У бу каби миш-мишлар қаердан чиққанини билмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Феруза Норматова билан яхши партнёр. Улар Instagram ва YouTube’га фильм олиш учун сценарийлар тузиб қўйган.

«Йўқ, ҳеч ҳам ундай бўлмаган. Лекин бу гап қаердан чиққанини билмайман. Биз Феруза билан Instagram ва YouTube’га фильм олиш учун зўр сценарийлар ёзиб қўйганмиз. Лекин уйланди, севишди деган нарса йўқ. Одамлар ‘Феруза Шаҳзод учун ҳижоб ўрабди’, деб ўйлабди. У гаплар нотўғри. Биз Феруз билан яхши партнёрмиз», — Шаҳзод Султонов.

Шаҳзод Султоновнинг кунлик гонорари 100 АҚШ долларини ташкил этади. Аммо у камдан кам ҳолларда бошқа ижодкорлар билан ҳамкорлик қилади.

Аввалроқ Феруза Норматова эрга тегиш учун ҳижобга киргани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритиб, рўмол Аллоҳ буюргани учун ўралишини айтганди.

Актриса ҳижобини ечишни талаб қиладиган инсонга турмушга чиқмаслигини таъкидлаб, агар шундай бўлган тақдирда ҳам ҳеч қачон рўмолини ечмаслигини айтди.

Феруза Норматова 27 январь куни ота-онасига уй совға қилди. Унинг сўзларига кўра, бу умумий ҳисобда 3-уйи. Актрисанинг янги уйи икки хонали. Феруза Норматова ота-онасига Тошкентга чақирганда улар куёв билан таништирмоқчи деб ўйлаганини таъкидлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Феруза Норматова (@feruzanormatova)