Янгиликлар

Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова бир-бирини севиши маълум бўлди — фото

Уларнинг иккиси ҳам бунга ишора қилувчи фото жойлаган

Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова бир-бирини севиши маълум бўлди — фото

Instagram’да партнёр бўлган Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова бир-бирини севиши маълум бўлди.

Уларнинг ҳар иккиси ҳам саҳифасига 14 февраль куни бунга ишора қилувчи фотони жойлаган. Феруза Норматова жойлаган фотода олдидаги йигит юзи беркитилган, бироқ актриса унинг кимлигини кўпчилик билишини таъкидлаган.

«Ўзингиз ҳам сезиб юрган эдингиз, азизлар. Ҳаммасини ошкор этиш вақти келди», — дея ёзиб қолдирган Феруза Норматова.

Шаҳзод Султонов эса қўлида атиргул ушлаб турган фотони жойлаган ва «етар болалар, шунча кўча чангитиб юрганимиз», дея изоҳ қолдирган. Унинг қўлифа тутиб турган мазкур атиргулни Феруза Норматова ҳам ўз фотосида ушлаб турган бўлган.

Аввалроқ, aктёр, хонанда Шаҳзод Султонов «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида актриса Феруза Норматова билан турмуш қурганини ҳаммадан сир тутгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди.

Шаҳзод Султоновнинг кунлик гонорари 100 АҚШ долларини ташкил этади. Аммо у камдан кам ҳолларда бошқа ижодкорлар билан ҳамкорлик қилади.

Аввалроқ Феруза Норматова эрга тегиш учун ҳижобга киргани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритиб, рўмол Аллоҳ буюргани учун ўралишини айтганди.