Янгиликлар

Азиза Ёқубова собиқ эри билан муносабатлари ҳозирда қандай эканини айтди — фото

Бу ҳақда ундан кузатувчиларидан бири сўраган

Азиза Ёқубова собиқ эри билан муносабатлари ҳозирда қандай эканини айтди — фото

Актриса, телебошловчи Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида собиқ эри билан алоқани узгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, собиқ эри билан дўстлигини айтди. Улар фарзандлари учун кўришиб туради. Актриса қайнанаси билан ҳар куни телефон орқали гаплашиб туради. Қайнотаси эса набирасини жуда яхши кўради.

«Йўқ, биз дўстмиз. Болалар учун барибир кўришамиз. Болалар катталарнинг айби учун жавобгар эмас. Эрларни жазолаш учун болани қуроль қилиш нотўғри деб ўйлайман. Қайнанам билан ҳар куни телефонда гаплашамиз. У менга қизимсиз, оиламиз аъзосисиз деди. Ҳар ҳафта қаёпаларим келганда, йиғиламиз. Муҳаммад Амирни бобоси жуда яхши кўради. Шундай гаплар», — дейди у.

Азиза Ёқубова иккинчи эрини кечиргани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берганди. Актрисанинг сўзларига кўра, улар дўст бўлиб қолади. Азиза Ёқубова ҳамма ўзининг йўлидан кетишини айтди. У ёлғизлигини ва унга Аллоҳ ҳамроҳ бўлишини айтди.

«Ҳа қарор қабул қилдим. Биз дўстмиз. Ҳамма ўзининг йўлидан кетади. Барчани ўзига мос жуфт насиб қилсин. Мен ёлғизман. Албатта, ёлғизминг ҳамроҳи Аллоҳдир», — дейди Азиза Ёқубова.

Аввалроқ Азиза Ёқубова кузатувчиларининг илтимосига кўра, собиқ эрини кечиришга қарор қилганди. Бироқ кейинчалик актриса бу фикридан қайтганди. У боласини инкор қилган инсонни кечира олмаслигини таъкидлаган.