Муқаддас Саъдуллаева Йигитали билан муносабати яхши эмаслигини билдириб қўйди — фото
Қуйида бунинг сабаблари келтирилади
Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида эри Йигитали Мамажонов билан муносабати яхши эмаслигини билдириб қўйди.
Бунга унинг саҳифасида қайнанасини табриклаб ёзган пости сабаб бўлган. Унда актриса қайнанасига илиқ тилаклар ёзган. У сўзининг охирида ҳаётининг давоми қандайлигидан қатъий назар қайнанасини онасидек қабул қилишини таъкидлаган. Шунингдек, ижодкорлар Instagram саҳифасида бир-биридан «отписка» қилган, эндиликда улар бир-бирини кузатмаяпти.
«Онажоним шукрона кунингиз муборак бўлсин! Ҳар доим шундай ёш гўзал бўлиб юринг. Умрингиз зиёда бўлсин. Ҳаётнинг давоми қандайлигидан қатий назар доим бизни онажонимизсиз. Набираларингизни бахт-у камолини кўриб юринг. Биз сизни яхши кўрамиз», — деб ёзади актриса.
Посмотреть эту публикацию в Instagram




