Медиа

Феруза Норматова ҳаётидаги энг кулгили ҳолат акс этган видеони эълон қилди — видео

«Худо асраганди», — деб ёзади актриса

Феруза Норматова ҳаётидаги энг кулгили ҳолат акс этган видеони эълон қилди — видео

Актриса, вайнер Феруза Норматова Instagram саҳифасида ҳаётидаги энг кулгули ҳолат акс этган видеони эълон қилди.

У саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказганда, актрисага ҳаётидаги кулгули ҳолат ҳақида гапириш сўралган. Феруза Норматова эса бунга жавобан, бу вазиятни кўрсатиб беришини айтган ва видео жойлаган. Унда вайнер Tiktok’ка видео олаётганда йиқилиб тушганини кўриш мумкин.

«Аллоҳ бир асраганди лекин бошим билан қиррасига тушардим», — деб ёзади Феруза Норматова.

Феруза Норматова аввал ҳам суратга олиш пайтида йиқилиб тушганди. У Шаҳзод Султонов билан кузатувчилари учун янги видео суратга олган. Унинг сўнгида актёр қоқилиб кетган. У аравада олиб кетаётган Феруза Норматова эса пастга йиқилиб тушган. Шаҳзод Султонов обуначиларига кимда оғриқ кучлироқ бўлгани ҳақида савол берган.

«Нима деб ўйлайсиз менга қаттиқ тегдими ёки Феруза Норматова қаттиқ йиқилдими? Кимда оғриқ кучлироқ?», — деб ёзади актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиза Ёқубова видео олаётганида йиқилиб тушганди. У чиройли юрмоқчи бўлган. Бироқ ўша вақтда оёғи қайрилиб йиқилиб тушган.

«Чиройли юраман деб чиройли думаладим», — дейди у.

Шунингдек, раққоса Паризода тўйда рақсга тушаётган пайти сирпаниб кетганди. У пол жуда сирпанчиқ бўлгани учун сирпаниб кетган. Шунинг учун раққоса 1 сония ҳам оёғида туролмаган. Паризода сирпанганида, ёнидаги шериклари уни ушлаб турган. Видеода унинг бир неча бор оёғи сирпанганини кўриш мумкин.

«Пол жуда сирпанчиқ экан. Оёғимда 1 секунд ҳам туролмадим. Йиқилиб тушишимга озгина қолди. Бундай бўлишини кутмагандим», — деб ёзади раққоса.