Янгиликлар

Феруза Норматова Шаҳзод Султоновнинг севган қизи борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди — видео

Бу ҳақда ундан кузатувчиларидан бири сўраган

Феруза Норматова Шаҳзод Султоновнинг севган қизи борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди — видео

Актриса, вайнер Феруза Норматова Instagram саҳифасида ҳамкасби Шаҳзод Султоновнинг севган қизи борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

У саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказганда, Шаҳзод Султоновнинг севган қизи борлиги ҳақида савол берилган. Феруза Норматова эса ҳамкасбининг севгига вақти йўқлигини айтган. Актриса Шаҳзод Султонов ҳозирда ишлаши кераклигини таъкидлаган. Aктёр вақти-соати келиб, қиз топганида уйланади.

«Унинг севгига вақти йўқ. Кимдир бўлганда, мен биринчи билган бўлардим. Ҳозир ишлаш керак. Севги қочиб кетмайди. Вақти-соати келганда яхши қиз топса уйлантирамиз», — деб ёзади актриса.

Аввалроқ Шаҳзод Султоновнинг онаси ўғли Феруза Норматова билан никоҳлангани ҳақидаги гапларга ойдинлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, улар 14 февралда ҳазиллашган. У ўғлига ишонишини таъкидлади. Улар актриса билан кўп ишлагани учун шундай миш-мишлар чиққан бўлиши мумкин. Шунингдек, Феруза Норматова ота-оналари уларнинг касбини тушунади ва турли хил гап-сўзларга аҳамият бермаслигини айтди.

«Менинг ҳам Шаҳзод Султоновнинг ҳам ота-оналаримиз соҳамизни яхши тушунади. Миш-мишларга эътибор бермасдан бизни қўллаб-қувватлайди. Ўйлайманки, бу интервьюдан кейин бизни эр-хотин дейиш ва ҳар хил миш-миш тарқатишни бас қиласиз. Яширинча никоҳ қилган деб Аллоҳдан қўрқмасдан фитна чиқаришяпти. Лекин ота-оналаримиздан Аллоҳ рози бўлсин бизга ишониб, бу гап-сўзларга эътибор бермади», — дейди у.

Актриса ҳамкасбига турмушга чиққанини рад этиб, ҳар ким ўз жуфтини топишига ишонишини айтди. У мухлисларидан яхши гумонда бўлишни сўради.

«Мен Шаҳзод Султоновга турмушга чиққаним йўқ азизлар. Энди ишондингиз деган умиддаман. Ҳар биримиз жуфтимизни топиб бахтли бўламиз. Доим яхши гумонда бўлайлик», — деб ёзади Феруза Норматова.

Аввалроқ Феруза Норматова омма олдида Шаҳзод Султоновдан узр сўраганди. Унинг сўзларига кўра, Шаҳзод Султонов билан орасида кўп хафагарчилик бўлган. Ўша вақтда актриса ўзини ҳақ деб ўйлаган, бироқ ҳақиқатнинг тагига етгач, уялиб қолган. Феруза Норматова актёрдан узр сўраб, бошқа бундай хато қилмасликка ваъда берган.

«Мен ҳозир шахсий нарсани оммага эълон қилмоқчиман. Бу нарсани очмоқчи бўлганимнинг сабаби бор. Менга ўхшаб яхши ижод қилаётган инсонлар арзимаган хатони деб ажралиб кетган. Шаҳзод Султонов билан бизда арзимаган хато эмас, анча катта хатолар бўлди. У билан кўп бирга ишлаётганимни кўрагандингиз. Орамизда кўп хафагарчиликлар бўлди. Шу пайтгача мен ўзимни ҳақ деб ҳисобладим. Бунинг тагига етганимдан кейин уялиб қолдим. Кўп хато қилдим. Шу сабабли мен Шаҳзод Султоновдан узр сўрамоқчиман. Аёл киши деб мени авайлаганингиз учун раҳмат айтаман. Қилган барча хатоларим учун сиздан узр сўрайман. Худо хоҳласа, фақат яхши кунларда кўришиш ва ишлаш насиб қилсин», — дейди актриса.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Феруза Норматова ҳамда Шаҳзод Султонов бир-бирини севиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалганди. У ларнинг ҳар иккиси ҳам саҳифасига 14 февраль куни бунга ишора қилувчи фотони жойлаган. Феруза Норматова жойлаган фотода олдидаги йигит юзи беркитилган, бироқ актриса унинг кимлигини кўпчилик билишини таъкидлаган.

«Ўзингиз ҳам сезиб юрган эдингиз, азизлар. Ҳаммасини ошкор этиш вақти келди», — дея ёзиб қолдирган Феруза Норматова.

Шаҳзод Султонов эса қўлида атиргул ушлаб турган фотони жойлаган ва «етар болалар, шунча кўча чангитиб юрганимиз», дея изоҳ қолдирган. Унинг қўлифа тутиб турган мазкур атиргулни Феруза Норматова ҳам ўз фотосида ушлаб турган бўлган.

Кейинроқ актриса ҳамкасби билан муносабатларига ойдинлик киритганди. Феруза Норматованинг сўзларига кўра, улар бугундан бошлаб алоҳида ижод қилишга келишиб олган. Шу сабабли актриса энди фақат ўзи ижод қилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, улар дўстона муносабатда бўлган.

Актриса 20 апрель куни ўз саҳифасига ҳамкасби билан биргаликда суратга олган vine’ни жойлаган. Феруза Норматованинг обуначилари изоҳларда Шаҳзод билан биргаликда ишлаётганидан хурсанд эканини ёзган.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by Feruza Normatova (@feruzanormatova)