Янгиликлар

«Ласковий май» гуруҳи яккахони Юрий Шатунов вафот этди

У 48 ёшда эди

«Ласковий май» гуруҳи яккахони Юрий Шатунов вафот этди

Россиялик қўшиқчи «Ласковий май» гуруҳининг собиқ солисти Юрий Шатунов 48 ёшида вафот этди.

Маълумотларга кўра, унда юрак ҳуружи бўлган ва тез ёрдам машинасида жони узилган. Юрий Шатунов — совет ва рус қўшиқчиси.

У 1980 йилларнинг охирида, «Ласковй Май» гуруҳининг солисти бўлганида машҳур бўлди. Бу вақт ичида жамоанинг асосий ҳитлари «Оқ атиргуллар», «Ғамгин тун», «Ёз», «Тун бўлсин» ва бошқалар пайдо бўлди. 1991 йилда Шатунов «Ласковий май»ни тарк этди ва яккахон карерасини бошлади.