Янгиликлар

«Уммон»даги Шоҳруҳ «удлинитель» билан тақдирланган болага мурожаат қилди — фото

«Ҳазиллашмадим», — деб ёзади хонанда

«Уммон»даги Шоҳруҳ «удлинитель» билан тақдирланган болага мурожаат қилди — фото

«Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Шоҳруҳ Instagram саҳифасида «удлинитель» билан тақдирланган болага мурожаат қилди.

Хонанда болага ўзи компьютер олиб беришини маълум қилган. Шоҳруҳ бу борада ҳазиллашмаслигини таъкидлаган. Агар йигит шу гапдан хабар топса, у билан боғланишини сўраб ёзган.

«Йиғлама ўзимнинг ‘итишнигим’. Ўзим битта компьютер совға қиламан. Мен ҳазиллашмадим. Ростдан шу болага совға қиламан. Агар хабарини топса, менга алоқага чиқсин. Профилимда номер ёзилган ёки ‘direct’га ёзсин», — деб ёзади у.