Янгиликлар

Дурдона Қурбонова намоз ўқиши ҳақидаги саволга жавоб берди — фото

Бу ҳақда ундан кузатувчилари сўраган

Дурдона Қурбонова намоз ўқиши ҳақидаги саволга жавоб берди — фото

Актриса, хонанда Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида қачондан бери намоз ўқишини айтди.

У саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга намоз ўқиши ҳақида савол берилган. Хонанда жойнамоз устида рўмол ўраб ўтирган суратини жойлаб, 12 ёшидан бери намоз ўқишини айтган.

«12 ёшимдан бери Худога шукур намоз ўқийман», — деб ёзади актриса.

Аввалроқ Зарина Низомиддинова намоз ўқиши ҳақидаги саволга жавоб берганди. У ўзининг саҳифасида жонли эфир қилган. Шу вақт кузатувчиларидан бири мазкур саволни берган. Зарина эса ҳозирда фақат хуфтон намозини ўқиётганини айтган.

«Аввал бомдодни ўқир эдим. Лекин ҳозир бомдодга туриш қийин бўляпти. Намозни бошлашим керак деган фикр келди менга. Шу сабабли ҳозир хуфтон ўқияпман. Ҳозирча фақат хуфтонни ўқияпман», — дейди у.

Шунингдек, Озод Ҳуррамов ҳам намоз ўқишни бошлаганди. Унинг сўзларига кўра, жойнамоз усти меҳрга тўла. Фақатгина у ерда соф туйғулар бор. Озод Ҳуррамов буни боши саждага борганда билган. У буни 5 кун олдин тушуниб етган. Актёр 10 ёки 50 йилдан сўнг тушуниб етмаганига хурсандлигини таъкидлади.

«Мен аслида қаерда тўла меҳр борлигини билдим. Мен аслида қаерда соф туйғулар борлигини англаб етдим. Қаерда ҳақиқий табассумлар беркинганлигини билдим. Бошим саждага борганида англадим. Мен яхши ҳам буни 5 кун олдинроқ тушуниб етдим. 50 йилдан ёки 10 йилдан кейин эмас», — деб ёзади Озод Ҳуррамов.