Янгиликлар

Ҳосила Раҳимова ҳам гўзал қоматга эришиш учун операция қилдирди — видео

«Туғруқдан кейинги чандиқлар тинчимни бузар эди», — дейди хонанда

Ҳосила Раҳимова ҳам гўзал қоматга эришиш учун операция қилдирди — видео

Сурхон қизи бўлган Ҳосила Раҳимова ҳам гўзал қомат учун жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди.

Хонанда бу ҳақда ўзининг саҳифасида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, 13 йил аввал ўғлини дунёга келтирган вақтда туғруқдан чоклар қолган ва бу чоклар уни мунтазам қийнаб келган. Мазкур операция ёрдамида хонанда чоклардан ҳалос бўлган.

«Азизлар, дарҳақиқат туғруқдан кейин қолган чандиқлар ҳар доим тинчимни бузар эди. Шуни жарроҳлик йўли билан тўғрилайман деган фикр бўларди. Орадан 13 йил ўтди, бу йил қилишга жазм қилдим. Бу борда жарроҳлар учун танлов қилдим. Улар орасидан Миршод Абдуллаевни танладим», — дейди хонанда.

Уни даволаган шифокорнинг таъкидлашича, Ҳосила Раҳимованинг соғлиғи ҳозирда яхши ва ўзини яхши хис қилмоқда.

«Ҳосила опамнинг операцияларига бугун уч кун бўлди. Унда туғруқдан кейинги чандиқлар бор эди. Шуни пластик жарроҳлик йўли билан йўқ қилиб бердик. Бугун ўзларини ҳис қилишлари яхши», — дейди уни даволаган шифокор.

Аввалроқ «Shoubiz.uz» ўзбек шоу-бизнесидаги баъзи аёлларнинг озиш учун қандай усуллардан фойдалангани ҳақида маълумот берган эди.

Зуҳра Солиева

Актриса Зуҳра Солиева гўзал қоматга эришиш учун операция қилдирган. У интервьюларининг бирида жарроҳлик амалиёти учун 4500 доллар берганини айтган. Актриса яна 65 килограммгача озмоқчи эканини билдирган.

Феруза Жуманиёзова

Хонанда Феруза Жуманиёзова ҳам чиройли қоматга эришиш учун операция қилдирган. У операциядан олдин аёллик латофатини йўқотгани, ўзига бўлган ишончи сусайгани бироқ операциядан сўнг ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган. Шунингдек, хонанда 30 январь куни Instagram саҳифасига видео жойлаган. Унда Феруза Жуманиёзованинг қоматидаги ўзгаришларни кўриш мумкин. Хонанда 3 ой давомида 25 килограмм ортиқча вазндан халос бўлган.

Шаҳноза Отабоева

Хонанда Шаҳноза Отабоева ҳам ортиқча вазндан қутилиш учун жарроҳлик амалиёти қилдирган. Уни ҳам Зуҳра Солиева ҳамда Феруза Жуманиёзовага шифокорлик қилган Ҳабил Қафаров операция қилган. Хонанда жарроҳлик амалиёти қилдириш учун бир йил ўйлаганини айтган. Шунингдек, Шаҳноза Отабоева 10 февраль куни Instagram саҳифасига видео жойлаган. Унда хонанданинг жарроҳлик амалиётидан кейинги 10 кунлик натижасини кўриш мумкин. Хонанда шу вақт мобайнида 10 килограмм вазн йўқотган.

Рухшона

Хонанда, актриса Рухшона ҳам ҳамкасблари каби озиш учун операциядан фойдаланган. У жарроҳлик амалиёти яхши ўтганини таъкидлаган. Рухшона туғруқдан сўнг қорни қолиб кетгани сабабли абдоминопластика ва липосакция қилдирган. Актриса ушбу жарроҳлик амалиётини узоқ кутганини ва анчадан буён орзу қилишини айтган.

Мадина Мумтоз

Актриса, хонанда Мадина Мумтознинг кўплаб мухлислари ундан қандай қилиб озгани ҳақида сўраган. Хонанда эса бунинг учун кўпроқ оёқда ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлаган.

Умидахон

Хонанда Умидахон озиш учун биринчи ўринда газли ичимликлар ва нондан халос бўлиш кераклигини айтган. Шунингдек, у кўп яёв юриш кераклигини таъкидлаган.

Ситора Фармонова

Актриса, бошловчи, хонанда Ситора Фармонова парҳез қилишдан ташқари инсон ойнага қараб, «Мен озяпман. Чиройли озибман. Ҳақиқатдан парҳезим ёрдам беряпти. Вазн ташлабман», деб айтиши ва ён-атрофингиздаги инсонлар психологик қўллаб-қувватлаб туриши ҳамда мана шу қилаётган парҳези фойда бераётганини айтиб туриши кераклигини таъкидлади. Ситора Фармонованинг ўзи озиш учун ҳеч нарса қилмайди.

Муқаддас Саъдуллаева

Актриса Муқаддас Саъдуллаева озиш учун турли дорилардан фойдаланган. Муқаддас Саъдуллаева интервьюларининг бири шундай дорилар сабаб оғзи қуриб қолишини айтган. Йигитали Мамажонов турмуш ўртоғини спорт залларига қўймайди. Шунинг учун, актриса дори ёрдамида озади.

Камила Гимандинова

Актриса Камила Гимандинова озиш ҳар бир аёлнинг ўз иродасига боғлиқлигини таъкидлаган. Унинг ўзи оздирувчи маҳсулотлардан фойдаланган. Шу билан бирга, қаттиқ парҳез тутган.

Зарина Низомиддинова

Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова тез тайёр бўладиган маҳсулотлар сабаб ортиқча вазн йиғган. Актриса вазни олдин 56-57 килограмм бўлган. Ҳозир 60 килограмм етган. Хонанда шу сабаб спортни бошлашини айтган.