Янгиликлар

Феруза Норматовага сирли инсондан қимматбаҳо совға келди — видео

«Ҳаммаси вақти соати билан бўлади», — деб ёзади Феруза Норматова

Феруза Норматовага сирли инсондан қимматбаҳо совға келди — видео

Актриса Феруза Норматовага сирли инсондан қимматбаҳо совғалар келди.

У тилла тақинчоқлар ва iPhone 13 Pro Max олган. Актриса уларни видеога олиб, ўз саҳифасига жойлаган ва ҳаммаси вақти соати билан бўлишини ёзиб қолдирган. Шунингдек, Феруза Норматова уни сийлаган инсонни Аллоҳ сийлашини тилаган.

«Кимгадир олдинроқ, кимгадир кейинроқ берилади. Ҳаммаси вақти соати билан бўлади. Мени сийлабсиз. Сизни Аллоҳ сийласин», — деб ёзади актриса.

Аввалроқ Тиктокер Паризодага мухлисларидан бири 24 млн сўмлик бриллиант совға қилганди. Паризода машинада ўтирган пайтида совғани очган. Видеода узукнинг нархи 24 миллион сўм деб ёзилганини ва у 750 «пробали» эканини кўриш мумкин. Шунингдек, у 6,56 граммни ташкил қилади.

«Қаранг совға келди. Нархи 24 миллион сўм. Бриллиант. Раҳмат», — дейди Паризода.