Янгиликлар

Операциядан сўнг 12 йил аввалги ҳолатига қайтган Феруза Жуманиёзова қанча вазн йўқотди?

Shoubiz.uz ушбу савол билан хонандага мурожаат қилди

Операциядан сўнг 12 йил аввалги ҳолатига қайтган Феруза Жуманиёзова қанча вазн йўқотди?

Феруза Жуманиёзова ошқозонини кичрайтириш учун янги операцияни бошдан кечиргани ҳақида хабар берилганди. «Shoubiz.uz» хонанда билан боғланиб, мазкур операция ҳақида маълумот олди.

Унинг маълум қилишича, операция қилдирганига уч ой бўлган. Озиш жараёни эса 6 ой давом этади. Озиш ҳаммада ҳар хил кечади. Феруза Жуманиёзованинг таъкидлашича, у 25 килограмм ортиқча вазндан халос бўлган.

«Озиш жараёни 6 ой давом этади. Меники 3 ой бўлди холос. Озиш аслида ҳаммада ҳар хил кечади. Бошида ўзига яраша қийин бўлади. Бу операция осон эмас. Секин-секинлик билан енгиллашиб кетади. Операциядан олдин 100 килограмм эдим, ҳозир эса 75 килограмман», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Феруза Жуманиёзова ошқозонини кичрайтириш учун янги операцияни бошдан кечиргани ҳақида хабар берилганди. У озиш учун ошқозонининг бир қисмини олдириб ташлаган. Хонанда операциядан олдин аёллик латофатини йўқотганини, ўзига бўлган ишончи сусайганини бироқ операциядан сўнг ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган.

Кейинчалик Феруза Жуманиёзова оздирадиган операциядан сўнг қоматидаги ўзгариш билан мухлисларини ҳайратга солганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 🌸Феруза Жуманиезова🌸 (@feruza_jumaniyazova)

Шунингдек, актриса Зуҳра Солиева ҳам озиш учун операция қилдирганди. Зуҳра Солиева жарроҳлик амалиёти учун 4 500 доллар кетганини айтганди. Шу билан бирга, у яна 65 килограммгача озмоқчи эканини билдирган.