Медиа

Рухшона чиройли қоматга эришиш учун операция қилдирди — видео

У ҳозир аҳволи яхши эканини таъкидлади

Рухшона чиройли қоматга эришиш учун операция қилдирди — видео

Хонанда, актриса Рухшона Instagram саҳифасида чиройли қоматга эришиш учун жарроҳлик амалиётини бошидан кечирганини маълум қилди.

Актриса ҳозирда тирик эканини ва аҳволи яхшилигини айтди. У операция яхши ўтганини таъкидлади.

«Ўртоқлар, тирикман. Ҳаммаси зўр, Ўтказиб олдик», — дейди хонанда.

Рухшона туғруқдан сўнг қорни қолиб кетгани сабабли абдоминопластика ва липосакция қилган. Актриса ушбу жарроҳлик амалиётини узоқ кутганини ва анча буён орзу қилишини айтди.

«Ассалому алейкум. Мен орзу қилган ва узоқ кутилган операцияни қилиш учун Бухорога етиб келдим. Хуллас, туғруқдан сўнг қолиб кетган қорин яъни абдоминопластика ва липосакция қиламиз! Орангизда туғруқдан кейинги ортиқча вазн ва осилган қориндан азиат чекканлар борми?», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от RUXSHONA (@ruxshonaofficial)

Жарроҳлик амалиётидан сўнг Рухшона ижтимоий тармоққа аҳволи яхши эканини айтиб видео жойлади. У наркоз пайти реанимацияда ётган. Шунингдек, у организмдаги қонга ўхшаш суюқликлар чиқиб кетиши учун шпритслар тақиб юрганини кўрсатди.

«Операция яхши ўтди. Миршод Атавуллаевнинг кўллари енгиллигига ишонаман. Наркоз пайти реанимацияда ётдим, палатага кечаси ўзим юриб чикдим. Кўпрок юриш керак экан. Организмдаги ортикча қонга ўхшаган суюклик шприцларга чиқиб кетаяпти. Хуллас, ҳолатим яхши, юришни бошладим», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от RUXSHONA (@ruxshonaofficial)