Медиа

Феруза Жуманиёзова операциядан сўнг қоматидаги ўзгариш билан мухлисларини ҳайратга солди — видео

Хонанда аввалроқ озиш учун операция қилдирганди

Феруза Жуманиёзова операциядан сўнг қоматидаги ўзгариш билан мухлисларини ҳайратга солди — видео

Хонанда Феруза Жуманиёзова оздирадиган операциядан сўнг қоматидаги ўзгариш билан мухлисларини ҳайратга солди.

Феруза Жуманиёзова Instagram саҳифасига янги видео жойлади. Унда хонанданинг операциядан кейинги қоматидаги ўзгаришларни кўриш мумкин. Унинг Instagram’даги обуначилари пост остида изоҳлар қолдирган. Улар хонанда анча ёшариб қолганини ва олдинги Феруза Жуманиёзова қайтганини ёзган. Баъзи кузатувчилар эса уни таний олмаганини қайд этган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 🌸Феруза Жуманиезова🌸 (@feruza_jumaniyazova)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Феруза Жуманиёзова ошқозонини кичрайтириш учун янги операцияни бошдан кечиргани ҳақида хабар берилганди. У озиш учун ошқозонининг бир қисмини олдириб ташлаган. Хонанда операциядан олдин аёллик латофатини йўқотганини, ўзига бўлган ишончи сусайганини бироқ операциядан сўнг ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган.

Шунингдек, актриса Зуҳра Солиева ҳам озиш учун операция қилдирганди. Зуҳра Солиева жарроҳлик амалиёти учун 4 500 доллар кетганини айтганди. Шу билан бирга, у яна 65 килограммгача озмоқчи эканини билдирган.