Стиль

Шаҳноза Отабоева ҳам чиройли қоматга эришиш учун операция қилдирди — видео

Хонанда операциядан сўнг ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди

Шаҳноза Отабоева ҳам чиройли қоматга эришиш учун операция қилдирди — видео

Хонанда Шаҳноза Отабоева Instagram саҳифасида ортиқча вазндан қутилиш учун жарроҳлик амалиёти қилдирганини маълум қилди.

Шаҳноза Отабоевани ҳам Зуҳра Солиева ҳамда Феруза Жуманиёзовага шифокорлик қилган Ҳабил Қафаров операция қилган. Хонанда жарроҳлик амалиёти қилдириш учун бир йил ўйлаганини айтди.

«Сизга ишонаман. Ихлос билан келдим. 1 йил давомида ўйлаб ва барибир ўзингизга келдим. Бошқа йўли йўқ. Худо хоҳласа яхши бўлади. Қўлингиз дард кўрмасин», — дейди у.

Шунингдек, хонанда операциядан сўнг аҳволи яхши эканини маълум қилди. У ҳеч қандай оғриқ сезмаётганини таъкидлади. Шаҳноза Отабоева ўзига ўхшаб ортиқча вазндан қийналаётган аёлларга жарроҳлик амалиётини тавсия қилди.

«Ассалому алайкум, азизларим, меҳрибонларим. Мен наркоздан ўзимга келдим. Жуда ҳам яхшиман. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шифокор Ҳабилнинг қўли жуда енгил экан. Умуман оғриқ йўқ. Ошқозоним сал оғрияпти. Бу унчалик муаммо эмас. Азизлар, барчага хайрли кеч. Мендан ҳол-аҳвол сўраган ҳаммага раҳмат. Ҳозир реанимация хонасидаман. Худо хоҳласа эртага палатага ўтаман. Оғриқларим йўқ. Ҳаммага тавсия қиламан. Дори ёки майда нарсаларни йиғиштиринг. Бутун умрга бу вазндан қутулайлик. Мен ҳам тўғри қарор қилдим. Жуда ҳам енгилман. Ҳеч нима сезганим йўқ. Менга кўпчилик direct’дан ёзибди. Бугун сал карахтман. Шунинг учун жавоб ёзолмаяпман», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Феруза Жуманоёзова ҳам озиш учун жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргани айтилганди.

Шу билан бирга, хонанда операциядан сўнг қоматидаги ўзгариш билан мухлисларини ҳайратга солганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 🌸Феруза Жуманиезова🌸 (@feruza_jumaniyazova)

Аввалроқ Рухшона ҳам чиройли қомат учун жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганди.

Шунингдек, актриса Зуҳра Солиева ҳам озиш учун операция қилдирганди. У жарроҳлик амалиёти учун 4 500 доллар кетганини айтганди. Актриса яна 65 килограммгача озмоқчи эканини билдирган.