Стиль

Камила Гимандинова туққанидан сўнг қандай озгани ҳақида гапириб берди

«Бу сизнинг иродангизга боғлиқ», — дейди актриса

Камила Гимандинова туққанидан сўнг қандай озгани ҳақида гапириб берди

«Қадам» сериалидаги бош қаҳрамон — Кумуш образи билан танилган Камила Гимандинова туққанидан сўнг қандай озгани ҳақида гапириб берди.

Актриса ўзининг саҳифасида сўровнома ўтказган. Унга мухлисларидан бири ҳомиладор эканини, туққанидан сўнг қандай озиш ҳақида ўйлаётганини айтиб, маслаҳат сўраган. Камила бу ҳар бир аёлнинг ўз иродасига боғлиқлигини таъкидлаган.

«Бу сизнинг иродангиз кучига боғлиқ. Масалан мен NL (оздирувчи маҳсулотлар)дан фойдаландим, шунингдек, қаттиқ диета тутдим», дейди Камила Гимандинова.


Эслатиб ўтамиз, «Қадам» сериали актрисаси Камила Гимандинова 18 апрель куни турмуш ўртоғи, актёр Фарруҳ Ҳабибуллаев билан ярашганини маълум қилганди. Улар 21 июнь куни қизи Айлинни туғруқхонадан бирга олиб чиққан. Лекин кейинчалик улар яна ажрашгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Актрисанинг эри Ҳабибуллаев Фаррух 7 октябрь куни ўзининг саҳифасида шу каби миш-мишларга аниқлик киритган. Унинг сўзларига кўра, актриса билан ажрашган. Бироқ қачон ажрашгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.