Интервью

Видео: Дурдона Қурбонованинг роли «Супер келинчак»ка берилдими?

Дурдона Қурбонова ҳам «Бой ва нонвой» сериалида роль ижро этган

Видео: Дурдона Қурбонованинг роли «Супер келинчак»ка берилдими?

Актриса Дурдона Қурбонова роли Диана Ягофаровага берилгани ҳақидаги гапларга ойдинлик киритди.

Дурдона Қурбонованинг сўзларига кўра, Даина унинг ролини олиб қўймаган. Актриса «Бой ва нонвой» сериалидаги эпизодларини ўйнаб бўлган. Шу сабаб у сериалда ишламаяпти

«Диана Ягофарова менинг ролимни ўйнамаяпти. У роль мен учун ёзилган. У нарсани бошқа одам ўйнаши жуда катта хато. Чунки у ролни мен ўйнаб бўлганман. Суратга олиш жараёнларидаги менинг эпизодим тугаган. Мен ҳозир у сериалда ишламаяпман», — дейди Дурдона Қурбонова.

Аввалроқ Диана Ягофарова кинога қайтгани маълум бўлганди. «Супер келинчак» фильми орқали танилган Диана Ягофарова 13 йилдан сўнг экранларга қайтаётгани маълум бўлди. «PEOPLE» суратга олиш жойидан баъзи эксклюзив кадрларни олишга муваффақ бўлганди.

Диана Маъруфхон Муҳаммедов продюсерлик қилган «Бой ва новвой» криминал драмасида роль ижро этмоқда. Сериал Умид Зокиров ва Рустам Сагдиев режиссёрлигида суратга олинмоқда. Ушбу сериалда Диана Ягофаровадан ташқари Маъруфхон Муҳаммедов, Дурдона Қурбонова, Жавоҳир Зокиров, Раъно Шодиева ва Иляр Абдуллаевлар ҳам суратга тушмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Диана Ягофарова «Супер келинчак» фильмидаги ролидан сўнг мушҳурликка эришган. Актриса бундан ташқари, «Ташландиқ» ва «Ичкуёв» фильмларида суратга тушган.

Актриса 19 март куни Instagram саҳифасига янги лойиҳада суратга тушаётганини маълум қилган ва қуйидагича изоҳ қолдирган.

«13 йил бўлди. ‘Камера-мотор’, ‘стоп-шот’ сўзлари узоқ вақт унутилгандек туюлди. Ўз жойингизга қайтиш, ўзингиз ёқтирган иш билан шуғулланиш, орзуингизга эргашиш, ички овозингизни тинглаш қандай бахт. Энг қизиғи олдинда!», — деб ёзади Актриса.