Стиль

Зарина Низомиддинова семириб кетишининг сабабини маълум қилди — видео

Актриса неча килограмм семирганини ҳам маълум қилди

Зарина Низомиддинова семириб кетишининг сабабини маълум қилди — видео

Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида семириб кетишининг сабабини айтди.

Унинг сўзларига кўра, актриса тез тайёр бўладиган таомларни кўп истеъмол қилгани учун семириб кетган. Зарина Низомиддинованинг вазни олдин 56-57 килограмм атрофида бўлган. Ҳозирда эса у 3 килограмм ортиқча вазн йиғган.

«Кўпчиликнинг ‘Нима учун семирдингиз?’, деган саволига жавоб. Эртадан парҳез деб ўзимга вада бердим. Кўпчилик ‘Қанчага семирдингиз?, деб сўради. Олдин 56-57 килограмм бўлиб юрардим. Ҳозир 60 килограмм бўлганман. Лекин шу 3 килограмм ортиқчалигини кўриб турибман. Шунинг учун яқинда спорт бошлайман. Ниҳоят, энага олдик. Эртадан диета деб ўйлайман. Яқин кунларда спорт бошлайман. Машғулотларимни сизлар билан бўлишаман», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева ҳам коронавирус билан касаллангандан сўнг семириб кетганини таъкидлаганди. Актриса шундан кейин 5 килограммга семирган. Шунингдек, Муқаддас Саъдуллаева озиш учун дорилардан фойдаланаётганини айтганди.