Янгиликлар

Тўй эмас, юлдузлар шоуси: Азиз Раметовнинг никоҳ тўйи қандай ўтди?

Қуйида тўйдан видеолавҳалар келтирилади

Тўй эмас, юлдузлар шоуси: Азиз Раметовнинг никоҳ тўйи қандай ўтди?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметованинг ўғли Азиз Раметов 3 март куни уйланди.

Актёр ўзидан 5 ёш кичик қизга уйланди. Уларнинг тўйи Тошкентдаги энг машҳур ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди. Унга барча юлдузлар: хонанда, актёр, актриса, телебошловчи, қизиқчилар ташриф буюрди. Дастлаб тўйхонага Азиз Раметов бир ўзи келган. Бир оз вақтдан сўнг рафиқаси келинлик либосида бошқа машинада келган.

Тўйга жуда коп юлдузлар меҳмон сифатида келган. Шунингдек, оқшомни «Ялла» гуруҳи очиб берган. Шундан сўнг Шоҳруҳхон ўз қўшиқлари билан жуфтликни табриклаган. Бундан ташқари, Азиз Раметов тўйда онаси Саида Раметовага атаб қўшиқ куйлаган ва унга таъзим қилган.

Актёр 15 февраль куни турмуш ўртоғининг келин кўйлакдаги видеосини эълон қилганди. Азиз Раметов бу ҳеч қандай клип ёки кино суратга олиш жараёни эмаслигини таъкидлаб, ФҲДЁдан ўтгани кетаётганини айтганди. 16 февраль куни хонанданинг ўзидан 5 ёш кичик, қизга уйланаётгани маълум бўлганди. Актёр «Бахтлимиз» кўрсатуви орқали уларнинг мазкур бахтли кунидан лавҳалар берилишини айтган ва тўй ҳам шу кўрсатувда ёритилишини таъкидлаган.

Азиз Раметов 7 февраль куни Instagram саҳифасида турмуш ўртоғига бағишлаб қўшиқ куйлагани акс этган видеони жойлаганди. Азиз Раметов ижтимоий тармоққа жойлаган постига онаси Саида Раметова, Зарнигор Ғаниева ҳамда бўлажак хотинини белгилаган. Актёр Юлдуз Усмонованинг «Настарин» қўшиғини ўзгача талқинда куйлаган.