Янгиликлар

Азиз Раметов келинлик либосидаги хотинини кўрсатди — видео

«Бу ҳеч қандай клип ёки кино суратга олиш жараёни эмас», — дейди актёр

Азиз Раметов келинлик либосидаги хотинини кўрсатди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметованинг кичик ўғли Азиз Раметов келинлик либосидаги турмуш ўртоғини кўрсатди.

Актёр ўз Instagram саҳифасига мазкур видеони жойлаган ва бу ҳеч қандай клип ёки кино суратга олиш жараёни эмаслигини таъкидлаган. Шунингдек, ФҲДЁдан ўтгани кетаётганини айтган.

«Ассалому алайкум, азиз юртдошлар. Бугун клип, кино эмас. Бах тилаб, ният қилиб дуо қилиб қўйинглар, илтимос. Норозилар бўлса айтиб олсин. ФҲДЁдан ўтгани кетяпмиз», — дейди Азиз Раметов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиз Раметов бўлажак турмуш ўртоғини кўрсатди. Улар «Tashkent city» ҳудудида жойлашган «Hilton» меҳмонхонасидаги 3 сон Никоҳ уйига борган.

Аввалроқ, Саида Раметова Instagram саҳифасида ўғлининг тўйини 2021 йил декабрь ёки 2022 йил январга режалаштираётганини айтганди. Азиз Раметов онаси касал пайти тузалиб кетса уйланишини ваъда берган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Saida Rametova🇺🇿 (@saida_rametova_official)

Кейинчалик актёрнинг ўзи Instagram саҳифасида тўйи 2022 йил 2 февраль куни бўлишини айтиб, пост қолдирганди. Бироқ Азиз Раметов кейинроқ пост остидаги изоҳни ўзгартирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от A.R.J (@azizrametov_official)