Медиа

Азиз Раметов бўлажак хотинига атаб қўшиқ куйлади — видео

Аввалроқ актёр бўлажак турмуш ўртоғи билан никоҳдан ўтганини маълум қилганди

Азиз Раметов бўлажак хотинига атаб қўшиқ куйлади — видео

Актёр, хонанда Азиз Раметов Instagram саҳифасига бўлажак турмуш ўртоғига атаб қўшиқ куйлагани акс этган видео жойлади.

Азиз Раметов ижтимоий тармоққа жойлаган постига онаси Саида Раметова, Зарнигор Ғаниева ҳамда бўлажак хотинини белгилаган. Актёр Юлдуз Усмонованинг «Настарин» қўшиғини ўзгача талқинда куйлаган.

Хонанда «Настарин»дан ташқари тожик ва ўзбек тилидаги бошқа қўшиқларни ҳам айтган. Шунингдек, видеода актёрнинг савдо марказларидан бирида гитара билан қўшиқ куйлаётганини кўриш мумкин. Азиз Раметовнинг обуначилари пост остида кўплаб ижобий фикрларни билдирган ва ижодига омад тилаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от A.R.J (@azizrametov_official)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиз Раметов бўлажак турмуш ўртоғини кўрсатди. Улар «Tashkent city» ҳудудида жойлашган «Hilton» меҳмонхонасидаги 3 сон Никоҳ уйига борган.

Аввалроқ, Саида Раметова Instagram саҳифасида ўғлининг тўйини 2021 йил декабрь ёки 2022 йил январга режалаштираётганини айтганди. Азиз Раметов онаси касал пайти тузалиб кетса уйланишини ваъда берган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Saida Rametova🇺🇿 (@saida_rametova_official)

Кейинчалик актёрнинг ўзи Instagram саҳифасида тўйи 2022 йил 2 февраль куни бўлишини айтиб, пост қолдирганди. Бироқ Азиз Раметов кейинроқ пост остидаги изоҳни ўзгартирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от A.R.J (@azizrametov_official)