Янгиликлар

Азиз Раметов 29 ёшли Шаҳло Умарова билан никоҳдан ўтди — видео

Уларнинг тўйи 3 март санасига белгиланди

Азиз Раметов 29 ёшли Шаҳло Умарова билан никоҳдан ўтди — видео

Ўзбекитонда хизмат кўрсатган артист Саъида Раметованинг ўғли Азиз Раметов 15 февраль куни никоҳдан ўтди.

Актёр ўзининг инс саҳифасида никоҳдан ўтганини айтиб, видео жойлагаган. Шунингдек, «Бахтлимиз» кўрсатуви орқали уларнинг мазкур бахтли кунидан лавҳалар берилишини айтган ва тўй ҳам шу кўрсатувда ёритилишини таъкидлаган. У ўзидан беш ёш кичкина, 29 ёшли Шаҳло Умарова билан турмуш қурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Саида Раметова ўғлининг тўйи қачон бўлишини маълум қилганди. Саида Раметова ўртамиёна тўй қилинишини айтган. Актриса ўғлининг тўйи 3 март санасига белгиланганини маълум қилди. Саида Раметова келинини қизидек яхши кўришини таъкидлаган.

«Авваламбор, мана шу эрка ўғлимнинг тақдирига яхши қиз ёзилган экан. Хурсандман. Қиз ўзимизга ҳам, ўзига ҳам маъқул. Ман Аллоҳдан доим шундай келин сўраганман. Биринчи келиним ҳам худди шундай. Иккаласини ҳам қизимдек яхши кўраман. 3 мартга никоҳ тўйини белгиладик Худо хоҳласа. Биринчи ўғлимда жуда катта тўй қилгандик. Деярли 10 кун тўй бергандик. Ҳозир замонга қараб қисқартирилган ҳолда, санъаткорларни ҳам териб-териб айтамиз. Дабдабанинг кераги йўқ. Бу масалада ҳаммамизнинг фикримиз бир жойдан чиқди. Имкон қадар чиройли, мазмунли ўтсин. Одам бир бурда нон билан тўяди. Исрофгарчилик керак эмас. Мен шунча касалдан омон қолдим. Бошқа аёллар мендан мотивация олди. Тўйда ҳам шундай бўлсин. Улар мендан ўрнак олиб, ўртамиёна тўй қилсин», — дейди Саида Раметова.


Шунингдек, актёр ҳам тўйи 3 мартда эканини таъкидлаб, ҳаммага таклиф қилди. Азиз Раметов тўйи 33 ёшида 3 март санасида бўлиши насиб қилганини айтди.

«Тўйим 3 март санасига белгиланди. Келинг кутамиз Худо хоҳласа. Жуда кўп қизлар мени йиғлатди. Вақти соати шу экан. 33 ёшда 3 март», — дейди Азиз Раметов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиз Раметов бўлажак турмуш ўртоғини кўрсатди. Улар «Tashkent city» ҳудудида жойлашган «Hilton» меҳмонхонасидаги 3 сон Никоҳ уйига борган.

Аввалроқ, Саида Раметова Instagram саҳифасида ўғлининг тўйини 2021 йил декабрь ёки 2022 йил январга режалаштираётганини айтганди. Азиз Раметов онаси касал пайти тузалиб кетса уйланишини ваъда берган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Saida Rametova🇺🇿 (@saida_rametova_official)

 

Кейинчалик актёрнинг ўзи Instagram саҳифасида тўйи 2022 йил 2 февраль куни бўлишини айтиб, пост қолдирганди. Бироқ Азиз Раметов кейинроқ пост остидаги изоҳни ўзгартирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от A.R.J (@azizrametov_official)