Янгиликлар

Паризода рақс тушаётганда туфлиси оёғидан тушиб қолди — видео

Раққоса умрида илк бор шундай ҳолатга тушганини таъкидлаган

Паризода рақс тушаётганда туфлиси оёғидан тушиб қолди — видео

Раққоса, актриса Паризода рақс тушаётганда туфлиси оёғидан тушиб қолганини айтди.

Паризода кун давомида иш жуда кўпайганини, қаттиқ чарчаганини айтган. Шунингдек, умрида илк бор рақс тушаётган вақтда туфлиси оёғидан тушиб қолганини таъкидлади. У ҳеч қанақасига қайта кия олмаган.

«Кун бўйи иш шу даражада кўпайиб, чарчаб, ҳолимиз қуриб полапонларим билан қаҳва ичгани келдик. Бугун шунақа қизиқ воқеалар бўлди. Рақсларда жуда адашдик. Энг қизиқарлиси умримда биринчи марта оёғимдан туфли тушиб қолиб уни ҳеч қанақасига кия олмадим. Бошқа рақсга улгуриш учун чопдим», — дейди раққоса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода фарзандларининг барчаси туғма раққос эканини айтиб, 1 ёшли ўғли рақсга тушаётгани акс этган видеони эълон қилганди.

Шунингдек, раққоса тўйхонада рақс тушаётган вақтда оёғи қайрилиб кетганди.

Шу билан биргаликда, актриса Instagram саҳифасига қизлари Эъзоза ва Саъдиянинг Қуръон ўқиётгани акс этган видеони жойлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Parizoda Dancer 💃🏻 (@parizodadancer)