Медиа

Паризода тўйхонада рақс тушаётган вақтда оёғи қайрилиб кетди — видео

Аввалроқ раққоса муз устида рақсга тушаётганда йиқилиб тушганди

Паризода тўйхонада рақс тушаётган вақтда оёғи қайрилиб кетди — видео

Раққоса, актриса Паризода тахаллуси билан танилган Дилноза Сафарова Instagram саҳифасига тўйхонада рақс тушаётган вақтда оёғи қайрилиб кетгани акс этган видео жойлади.

У испанча қўшиққа рақсда стул устидан сакраб тушаётганда оёғи қайрилиб кетган. Бироқ у йиқилиб тушмаган ва мувозанатини сақлаб қолган. Кейин эса рақсни давом эттирган.

«Кеча оёғим қайрилиб кетди», — дейди у.

Аввалроқ «Паризод» рақс ансамблидаги раққосалардан бири тўйда рақс тушаётган вақтда йиқилиб тушганди. Паризода ансамбли билан бирга рақс тушаётган бўлган. Гуруҳ рақс ижросини бошлаган вақтда ушбу ҳолат содир бўлган, бироқ ансамбль ижрони давом эттирган.

Паризоданинг ўзи ҳам тўй хизматларининг бирида рақс тушаётган вақтда йиқилиб тушганди. У ҳолатни қуйидагича изоҳлади. Раққосанинг сўзларига кўра, боши айланган ва ўзини бошқаролмай қолган. Шу сабабли рақс вақтида йиқилиб тушган. Бироқ бу вақтда унинг ансамблидаги бошқа қизлар, яъни раққосанинг шогирдлари уни ўраб олган.

Шунингдек, тўйда ҳамкасбларининг бири унинг сочини юлиб олганди.

Паризода муз устида рақс тушаётганда ҳам сирпаниб йиқилиб тушганди.