Медиа

«Болаларимнинг ҳаммаси туғма раққос». Паризода бир ёшли ўғли қандай рақс тушишини кўрсатди — видео

У ўғли мусиқа бўлса тинмай рақсга тушишини айтди

«Болаларимнинг ҳаммаси туғма раққос». Паризода бир ёшли ўғли қандай рақс тушишини кўрсатди — видео

Раққоса, актриса Паризода Instagram саҳифасида ўғли Абдулқодирнинг қандай рақсга тушганини кўрсатди.

Актриса ўғли мусиқа бўлса, тинмай рақсга тушишини айтди. Раққоса ҳар бир фарзанди туғма раққоса эканини таъкидлади. Паризода ҳомиладорлик даврларидa ҳам рақсга тушган. Унинг фарзандлари рақсга тушиб дунёга келган.

«Мусиқа бўлса, тинмай рақсга тушаверади. Бу рақс номи ‘О, бошим’ дейилади. Болаларимнинг ҳаммаси туғма раққос. Ҳаммасида туғгунимгача рақсга тушганман. Бечоралар ичимда у ёқдан бу ёққа урилиб-суртилиб, мен билан бирга рақсга тушиб дунёга келган», — дейди у.

Паризода Алишер Файзнинг 14-19 декабрь кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида бўлиб ўтган концерт дастурида чиқиш қилган эди. Бунгача улар бир неча йилдан бери ижодда ўзаро танаффус қилган. Ўша концертда Алишер Файз бундан кейин ижодий ҳамкорлик давомли бўлишини айтганди.

Шунингдек, раққода 28 декабрь куни тўнғич қизи Эъзозанинг таваллуд айёмини нишонлаганди. Унинг қизи 2021 йилда 10 ёшга тўлди. Бундан ташқари, Паризода 8 январь куни илк бор ўғли Абдулқодир 1 ёшга тўлганда унинг юзини кўрсатди.

Шунингдек, раққоса ҳомиладорлик пайтида ҳам рақсни тарк этмагани ҳақида гапирган. Унинг сўзларига кўра, ҳомиласи 7-8 ойлик пайтда ҳам саҳнани тарк этмаган. Ўша пайти кенг кўйлаклар кийиб рақсни ижро этган. Паризода Янги йил байрамидан 20 кун ўтиб ўғли Абдуқодирни дунёга келтирганини таъкидлаган.