Медиа

Паризода қизлари Қуръон ўқиётганини кўрсатиб, уларнинг ҳижобга киргани ҳақидаги саволга жавоб берди — видео

У фарзандларига ислом илмини қандай ўргатганини айтди

Паризода қизлари Қуръон ўқиётганини кўрсатиб, уларнинг ҳижобга киргани ҳақидаги саволга жавоб берди — видео

Раққоса, актриса Паризода Instagram саҳифасига қизлари Эъзоза ҳамда Саъдиянинг Қуръон ўқиётгани акс этган видеони жойлади.

Паризоданинг Instagram’идаги обуначилари унга фарзандларига ислом илмини қандай ўргатгани ҳақида саволлар берган. Актриса уларнинг бир қанча саволига жавоб берди. У олдин баъзи сабабларга кўра, қизларининг Қуръон тиловат қилаётганини ижтимоий тармоққа жойламаган. Бироқ раққоса бу бошқа оналар учун фойдали бўлиши уни видеони жойлашга ундаганини айтди. Паризоданинг қизлари 5 ёшдан Қуръон таълимини ўрганишни бошлаган.

«Талабларга биноан қизлар ўқиётган жараёндан лавҳа қўйдим. Авваллари буни баъзи сабабларга кўра кўрсатмагандим, эндиликда бу оналар учун ўрнак ва фойдали маслаҳат эканлигини билдим. Сизга оз бўлсада фойдам тегса хурсандман.

Берилган саволлар;

Фарзандларингиз неча ёшдан бошлаган? Ким ўргатади? Қайсар, хоҳиши йўқ болаларни қандай қилиб ўқитса бўлади? Безиллатиб қўймаслик учун нима қилиш керак? Қизларингиз ҳижобга кирдими?

  1. Эъзоза ҳам, Саъдия ҳам 5 ёшдан Қуръон таълимини ўрганишни бошлаган.
  2.  Ёзги таътилда Қуръон Тажвиддан таълим олади, бошқа пайтда турмуш ўртоғим шуғуллантиради», — дейди актриса.

Шунингдек, Паризода Саъдия эркалиги сабабли қийналганини, шундай пайтда унга турмуш ўртоғи тўғри тушунтирганини таъкидлади. У қизлариннг ҳижобга кирмаганини лекин Қуръон ўқиётганида барча қонун, қоидаларга амал қилинишини айтди.

«Ҳозирги вақтда кўп болалар эрка, ўйинқароқ ва қайсар. Биз Саъдия билан шу хислатлари ортиқчалиги билан қийналганмиз. Бормайман, ўқимайман деб жанжал қилганда турмуш ўртоғим бу таълим қанчалик муҳим ва керакли эканини чиройли қилиб уқтириб боради. Шу билан бирга, ўрганган ва билгани учун рағбатлантиришни унутмайди. (Кўпроқ отасига қулоқ солади).

4.Аслида ҳар бир инсонга ўрганаётганда қийин бўлади. Қийналишни табиийки болалар у ёқда турсин катталар ҳам хоҳламайди. Қийин ҳолатдан бола ўз-ўзидан безиллайди. Бундай жараёнда биз оналар жуда кучли психологга айланишимиз керак. Бу дунё охиратимиз экинзори эканини уқтириб, ҳар бир қийинчиликнинг ортида савоб ва роҳат борлигини тушунтириб, унинг бу таълимга меҳрини оширишимиз керак.

5. Ҳижобга киришмади, Қуръони каримни ўқиганимизда бутунлай қонун-қоидаларга риоя қилган ҳолатда, таҳорат ва бошда рўмол билан ўқишга ҳаракат қилдик. Кўпинча сториесъларимда Саъдияни рўмолсиз Қуръон ўқиганини гувоҳи болгансиз. Билишимча бола балоғат ёшига етмагунча, бундай ҳолатларда кечиримли бўлади. Чунки Қуръон сураларини кун ора йўл-йўлакай қайтарамиз. Бундай ҳолатда болани қийнамасдан, бор фикрини таълимга қаратамиз.

Фикрим: Аввалом бор, фарзандга биринчи таълим Қуръон. Ҳали вақт бор деманг. Айнан бу таълим 3 ёшдан бошланади. Фарзандимизни зеҳнини оширади, бир умрга биз ота-онадан фарзандга катта мукофот бўлиб қолади. Ҳозир ўргангани эса хотирада бир умрга муҳрланади», — дейди Дилноза Сафарова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Parizoda Dancer 💃🏻 (@parizodadancer)

Паризоданинг тўнғич қизи Эъзоза 28 декабрь куни 10 ёшга тўлганди. У қизига ширинлик, шарлар ҳамда сурати туширилган портрет совға қилган. Шунингдек, пушти рангли кўйлак ҳам берганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Parizoda Dancer 💃🏻 (@parizodadancer)

Шунингдек, раққоса фарзандлари туғма раққос эканини таъкидлаб, ўғли Абдулқодирнинг рақсга тушаётгани акс этган видеони жойлаганди. Актриса ўғли мусиқа бўлса, тинмай рақсга тушишини айтганди. Паризода ҳомиладорлик даврларида ҳам рақсга тушган. Унинг фарзандлари рақсга тушиб дунёга келган.

Паризода катта қизи Эъзоза бувисиникига кетганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, таътил бўлгани учун икки қизи ҳам уйда бўлиб қолган. Кенжа қизи Саъдия жуда шўх. Шу сабабли ҳам опаси Эъзозани кўп йиғлатади. Эъзозанинг қочиб кетишига ҳам шу сабаб бўлган.