Янгиликлар

Муниса Ризаева турмушга чиқмаётганининг сабабини маълум қилди — видео

Хонанда ўзининг олдида қандай эркакни кўришни исташини айтди

Муниса Ризаева турмушга чиқмаётганининг сабабини маълум қилди — видео

Актриса, хонанда Муниса Ризаева Instagram саҳифасида нима сабабдан ҳалигача турмушга чиқмаганининг сабабини маълум қилди.

Муниса Ризаева турмуш қуриш вақти келгани учун эрга тегишни истамайди. Хонанда ўзининг олдида фақат уни севадиган инсонни кўришни хоҳлайди. Актриса агар шундай инсонни учратмаса ёлғиз қолишни афзал кўради.

«Гўзаллик ва турмуш қуриш ўртасидаги алоқани тушунмасдим ва тушунмасам ҳам керак. Бунинг орасида нима бўлиши мумкин? Афсуски, кўпчилик турмушга мажбурдек қарайди. Вақти келди турмушга чиқ. Вақти келди бола туғ. Йўқ, ундай эмас. Тўғрироғи, бахтли турмуш қуришнинг аниқ вақти ва ёши бўлмайди деб ўйлайман. Биз ҳаётимизни фақатгина битта инсон билан боғлаймиз ва уни фақат ёшингиз 18 га етгани учун танлаш аҳмоқлик. Менинг олдимда вақти келгани учун эркакни кўришни хоҳламайман. Мени севадиган, қадрлайдиган ва суядиган инсонни ёнимда кўришни хоҳлайман. Ҳаётимнинг охиригача содиқ бўладиган, мен унинг ягона севгиси бўладиган инсонни ёнимда бўлишини истардим. Шунчаки керак бўлгани учун турмушга чиқиш. Йўқ ва ҳеч қачон. Нима кераги бор? 1-2 йилдан сўнг ажрашиш учунми? Мен бир ва охирги марта турмушга чиқишни хоҳлайман. Шунчаки турмушда бўлишни истамайман. Мен бу турмушда бутун умр бахтли ва азиз бўлишни истайман. Тақдир йўлимда қанча нарсаларни бошимдан ўтказишни билмайман, лекин учратсам, мен унга бутун умримни ва ўзимни бағишлашга тайёр бўламан. Ҳозир кераксиз эшик қоқишни ва ким билан бўлса ҳам ёлғиз бўлмасам бўлди. Турмуш учун дейиш мен ҳақимда эмас. Банд ва севмаган инсон билан бўлгандан кўра, мен гўзал ва ёлғиз бўламан», — дейди Муниса Ризаева.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Munisa Rizaeva (Singer) (@munisarizaeva)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева бўлажак турмуш ўртиоғи уни тушуниши ва ҳурмат қилиши кераклигини айтганди.

Шунингдек, хонанда аллақачон турмушга чиққани ва ҳомилдор эканлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди.

Шу билан бирга, актриса 2021 йилда турмушга чиқишдан бошқа ҳамма нарсага улгурганини маълум қилганди.