Муниса Ризаева қандай инсонга турмушга чиқмоқчилигини айтди
«Шуҳрат» медали совриндори Муниса Ризаева бўлажак турмуш ўртоғи қандай бўлиши кераклигини айтди. Хонандага мухлисларидан турли саволлар келиб тушган. Хусусан, бўлажак турмуш ўртоғи қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги саволга у қуйидагича жавоб берган: «Тушуниши керак, мени ҳурмат қилиши, дўстим бўлиши керак. Меҳр-оқибатли бўлиши керак ва албатта қалби ҳамда юраги тоза бўлиши керак». Бундан ташқари хонанда севги у […]
«Шуҳрат» медали совриндори Муниса Ризаева бўлажак турмуш ўртоғи қандай бўлиши кераклигини айтди.
Хонандага мухлисларидан турли саволлар келиб тушган. Хусусан, бўлажак турмуш ўртоғи қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги саволга у қуйидагича жавоб берган:
«Тушуниши керак, мени ҳурмат қилиши, дўстим бўлиши керак. Меҳр-оқибатли бўлиши керак ва албатта қалби ҳамда юраги тоза бўлиши керак».
Бундан ташқари хонанда севги у учун дўстлик, ҳурмат-иззатда бўлиш, яхши ёмон кунда ёнида бўлиш эканини айтган.




