Медиа

«Бошқа ҳаммасига улгурдим». Муниза Ризаева 2021 йилда нимага улгурмаганини айтди

Хонанда фақат шу иш қолганини таъкидлади

«Бошқа ҳаммасига улгурдим». Муниза Ризаева 2021 йилда нимага улгурмаганини айтди

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасида 2021 йилда нимага улгурмаганини маълум қилди.

Актриса «Zo’r bekat» кўрсатувининг Янги йил сонида ўтаётган йил давомида нимага улгурмагани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, турмушга чиқишга улгурмаган. Хонанда ижодий томондан ҳамма нарсага улгурганини таъкидлади.

«Улгурмаган ишим: шу турмушга чиқмадим. Ижодий тарафдан ҳамма ишга улгурдим. Иш тарафдан ҳаммаси яхши. Алҳамдулиллаҳ мухлисларим бор, мен бор. Фақат турмушга чиқиш қолди», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева уйининг 8 та хонасини эгаллаган гардеробини илк бор кўрсатганди. Шунингдек, хонанда севимли қўшиқчилари кимлигини айтганди. Шу билан бирга, Муҳаммадали Алиев Муниса Ризаеванинг «Бўлди юрак» клипидан қанча гонорар олганини маълум қилганди.