Янгиликлар

Муниса Ризаеванинг турмушга чиққани ва ҳомиладор экани ростми?

Хонанда мазкур миш-мишларга аниқлик киритди

Муниса Ризаеванинг турмушга чиққани ва ҳомиладор экани ростми?

«Шуҳрат» медали совриндори Муниса Ризаева аллақачон турмушга чиқиб, ҳомиладор бўлгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Хонанда ўз саҳифасига янги фото жойлаган. Унинг остида мухлисларидан бири: «Муниса опа, сиз ҳақингизда видео кўрдим. Унда сизни аллақачон турмушга чиққан ва ҳомиладор деб ёзишган. Шу гаплар ростми ёки шунчаки обуна йиғиш учун айтишганми?», дея изоҳ қолдирган. Муниса Ризаева эса бу ёлғон маълумот эканини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева 35 ёшигача турмушга чиқмаганининг сабабини айтганди.

Мавзуга доир: Муниса Ризаевага туғилган кунида қути ичида йигит совға қилинди — видео