Медиа

«Мазам қочиб қолди». Муниса Ризаева унга уйланиш учун шарт қўйган йигит ҳақида гапириб берди — видео

Шунингдек, яна бир эркак унга уйланиш учун сигир сўраган

«Мазам қочиб қолди». Муниса Ризаева унга уйланиш учун шарт қўйган йигит ҳақида гапириб берди — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram’даги жонли эфир пайтида уйланиш учун унга шарт қўйган йигитлар ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, бу каби воқеалар унда кўп бўлган. Актриса шундай ҳолатлардан бир нечтасини гапириб берди. Хонандага бир йигит уйланиш эвазига ундан администратори бўлишни ва даромадининг 10-20 фоизини сўраган. Бошқаси эса Муниса Ризаева унга сигирлар олиб беришини ва кейинчалик уйда ўтиришини айтган.

«’Шундай севиб қолдим. Администраторингиз бўлай. Сизга уйланаман. Администраторингиз бўламан. Сиз менга даромадингиздан 10-20 фоиз берасиз. Мен сизнинг ишларингизни қилиб юраман. Эрингиз бўламан. Ёнингизда 24 соат бўламан’, деди. ‘Нима? Сиз хотинингиз орқали пул топмоқчимисиз’, дедим. Мазам қочиб қолди. Тушуняпсизларми? Биттаси келибди. ‘Бизнес қилмоқчиман. Менга сигирлар олиб беринг’, дейди. ‘Ҳозир қўшиқ айтиб турасиз. Кўп пул топганингиздан кейин менга сигирлар олиб берасиз. Кейин сиз уйда ўтирасиз мен ишлайман. Мен сизга уйланаман’, деди. Менда бундай воқеалардан кўп бор. Сизларга ҳар хилидан айтиб бераман. Сизлар мендан қачон турмушг чиқишимни сўрайсиз. ‘Mercedes Benz’ совға қилайми, сигир олиб берайми ёки администратор қилайми? Шу учтасидан менга эр танланг. Кўпчиликнинг мени ҳар сафар турмушга бериб юборгиси келади. Қайси бирига тегай? Кўпчилик ‘Нимага турмушга чиқмаяпсиз? Турмушга чиқинг. Фарзандлар кўришингиз керак. Бахтли бўлгингиз келмаяптими? Оила қуришни истамайсизми?’ деган саволларни беради. Қайси бирига тегай?», — дейди хонанда.

Аввалроқ Муниса Ризаева қандай инсонга турмушга чиқишини айтиб, у хонандани тушуниши, ҳурмат қилиши ва дўсти бўлиши кераклигини таъкидлаган.

Актриса «Супер куёв» кўрсатувига меҳмон санъаткор сифатида таклиф қилинганда турмушга чиқмаётганининг сабабини айтганди. Унинг сўзларига кўра, унга уйланмоқчи бўлган инсон хонандани оддий инсон сифатида қабул қилиши керак.

Шунингдек, Муниса Ризаева «Zo’r bekat» кўрсатувининг Янги йил сонига ташриф буюрганда 2021 йилда фақат турмушга чиқишга улгурмаганини айтганди. Хонанда ижодий томондан барча ишларга улгурганини таъкидлаган.

Актриса тожик йигитга турмушга чиққан деган миш-мишлар ҳам тарқалганди. Хонанда бунга ойдинлик киритиб, ҳеч кимга турмушга чиқмаганини ва агар шундай бўлганда обуначилари билан бўлишишини айтиб ўтганди.