Медиа

Видео: Муниса Ризаева тожик йигитга турмушга чиқдими?

Хонанда мазкур миш-мишларга аниқлик киритди

Видео: Муниса Ризаева тожик йигитга турмушга чиқдими?

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасидаги жонли эфир пайтида тожик йигитга турмушга чиққани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

У ҳеч кимга турмушга чиқмаганини таъкидлади. Хонанда ҳозирча турмушга чиқиш нияти йўқлигини ҳам айтди. Муниса Ризаеванинг сўзларига кўра, агар шундай қарорга келса, бу ҳақда биринчи бўлиб обуначилари билиб олади.

«Йўқ, мен ҳеч кимга турмушга чиқмаганман. Ҳозирча турмушга чиқмайман. Менга ишонинг, бу ҳақда қарор қилишим биланоқ сиз биринчи бўлиб билиб оласиз», — дейди у.

Аввалроқ, Муниса Ризаева бўлажак турмуш ўртоғи уни тушуниши, ҳурмат қилиши, меҳр-оқибатли, қалби ҳамда юраги тоза бўлиши кераклигини айтганди.

Хонанда 35 ёшигача турмушга чиқмаганининг сабаби эса уни оддий инсондек қабул қиладиган одамни учратмагани эканини таъкидлаганди. Шунингдек, у «Зўр бекат» кўрсатувига берган интервьюсида 2021 йилда фақатгина турмушга чиқишга улгурмаганини, ижодий томондан эса барча ютуқларга эришганини айтганди.